Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ЖИҲОЗЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

×

 2020-09-12 18:11:29    106

PDF юклаш
Чоп этиш


Табиийки, аҳоли сони кўпайгани сари табиий ресурслар, айниқса, сувга бўлган талаб янада ошиб бормоқда. Шуни инобатга олган ҳолда дунёнинг кўплаб давлатлари томонидан қишлоқ хўжалигида сув сарфини қисқартиришга қаратилган янги лойиҳалар жорий этиляпти. Улардан энг оммалашгани эса экинларни томчилатиб суғориш тизимидир.

Фарғона шаҳридаги Шуҳратжон Носиров номидаги кластер қошида ташкил этилган “Фергана агродрип” МЧЖ томонидан сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонанинг лойиҳа қиймати 5 млрд.сўмни, йиллик қуввати 850 тонна шланг, 150 тонна труба ишлаб чиқаришни ташкил этади. 15 нафар мутахассисга иш ўрни яратилган.

Бугун, 12 сентябрь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ушбу корхонада бўлиб, янги технология линиялари билан яқиндан танишди. Унинг имкониятлари, истиқболлари, улардан самарали фойдаланиш йўллари ҳақида мутахассислар, фермерлар билан фикр алмашди.

- Томчилатиб суғориш жиҳозларини ишлаб чиқариш корхонасининг иш бошлаши шубҳасиз, мазкур йўналишдаги амалий қадамлардан бири бўлди, - деди вилоят ҳокими. – 2019 йилда 5,5 минг, 2021 йилда эса 30 минг гектар пахта, боғ шу технология асосида суғорилади.

Албатта аниқ мақсадлар, вазифалар бор. Уларга эришиш учун эса тушунтириш, тарғибот ишларини кенг кўламда амалга ошириш керак. Шу боис корхонада вилоятдаги шаҳар-туманлардан келган масъул идоралар вакиллари ҳамда фермерлар иштирокида тақдимот бўлиб ўтди. Унда сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари,  шу усулда фаолият кўрсатаётган фермерлар тажрибаси ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати