Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 236 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН – ТУРКИЯ: БИР ДАРАХТНИНГ ИККИ ЯПРОҒИ

×

 2020-09-14 16:13:30    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғоннинг дўстона муносабатлари, мунтазамлик касб этаётган учрашувлар ва самимий мулоқотлар кенг кўламли ҳамкорлик ҳамда биродарлик алоқаларини жадал ривожлантириш имконини бермоқда.

     Вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳамда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин Туней ўртасидаги бўлиб ўтган самимий мулоқотда бу борада ҳаётга тадбиқ этилаётган эзгу ташаббуслар самараси алоҳида эътироф этилди.

-        Биз қадрият ва анъаналари, турмуш тарзи, эътиқоди ўхшаш, бир-бирини таржимонсиз тушунадиган қардош халқлармиз,-деди вилоят раҳбари меҳмонни қутлаб. – Муҳтарам Режеп Таййип Эрдўғон Тошкентда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашувда ардоқли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” шеърини ўзбек тилида қойилмақом тарзда ёддан ўқиди. Бу суюкли шоиримиз Фарғона фарзанди.

    Фарғона ва Бурса вилоятлари ўртасида кенг қамровли дўстона муносабатлар кўлами тобора кенгайиб бораётгани, Марғилон шаҳрида “Бурса Улудаг” университети филиали ташкил этилаётгани ўзаро ҳамфикрлик ва ҳаммаслаклик тамойилига асосланган алоқалар йилдан-йилга яхшиланиб бораётганидан далолат беради.  

     Ўз навбатида ТIKAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари самимий қабул учун вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдириб, ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳаларга юксак ишонч билдирди.

   Учрашувда соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, таълим муассасалари фаолиятини замонавий мезонлар асосида таъмирлаш мақсадида амалга оширилиши кўзда тутилаётган лойиҳалар муҳокама этилди. Туризм, енгил саноат, чорвачилик сингари тармоқларда ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш истиқболлари ўрганилди.

    Миллий қадриятларимизга кўра, учрашув якунида меҳмонларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

         

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube