Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ГУЛИСТОН МАВЗЕСИДА 500 ТОННА МЕВА-САБЗАВОТ САҚЛАНАДИГАН МАХСУС МУЗЛАТКИЧ-ОМБОРХОНА ҚУРИБ БИТКАЗИЛДИ

×

 2020-10-02 13:17:15    397

PDF юклаш
Чоп этиш


Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон туманидаги мавжуд боғлар ва мева-сабзавот хўжаликларида етиштирилаётган ноз-неъматлар ички бозорларимизга етказиб бериш билан биргаликда, чет давлатларга ҳам экспорт қилинади.

        Меҳнаткаш боғбон ва деҳқонларимиз етиштирган сара маҳсулотларни юртимиз ички бозорларига, уларнинг айниқса экспортга йўналтирилганларини етказиб бериш муддати келгунча сақлаш зарурати музлатгичларга бўлган талабни оширмоқда.

        Бугунги кунда туманимиз тадбиркорлари томонидан ишга туширилган ана шундай турли сиғимдаги 10 га яқин замонавий музлатгичлар фаолият кўрсатмоқда.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

        “Пахтақайнар” муқобил машина трактор парки ҳудудидаги Гулистон мавзесида қуриб битказилган 500 тонна сиғимга эга махсус музлаткич-омборхона ҳам ҳудуддаги миришкор боғбон ва деҳқонларнинг корига бакор келади.

        “Фозилбек Хамзали” боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалиги томонидан амалга оширилган мазкур лойиҳанинг қиймати 4 млрд. сўмни ташкил этган.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

        - Мазкур лойиҳани ишга туширишимиз орқали 5 нафар янги иш ўрни яратган бўлсак, мавсум пайтида яна 10-12 нафар мавсумий ишчиларни жалб қиламиз, - дейди фермер хўжалик иш юритувчиси Миржалол Имомалиев. – Келгусида олдимизга жуда катта вазифаларни қўйганмиз, юксак мақсадларни кўзлаганмиз. Келгуси йилдан маҳсулотларни ўз фермер хўжалигимиз орқали экспорт қилмоқчимиз. Бунинг учун ҳозирда ташқи бозорни пухта ўрганмоқдамиз.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

        Шунингдек, хўжалик фаолиятини янада кенгайтириш, қўшимча қиймат занжирини яратиш мақсадида шу ернинг ўзида мевани сақлаш ва ташишга мўлжалланган пластмасса қутиларни ишлаб чиқариш ҳамда мевани саралаш ва қайта ишлаш каби янги лойиҳаларни амалга ошириш тараддудини кўришмоқда ислоҳотчи тадбиркорлар.

        Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

FacebookTelegramВебсайт