Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 158 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕШАРИҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎН ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

×

 2020-10-02 14:45:00    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сессия ишида 4-масала муҳокама қилинди.

Сессиянинг 1-масаласида тумандаги 4 та сектор раҳбарлари ўзларинг секторларидаги коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг “Вақтинчалик тартиби” жорий этилганлиги, “Вақтинчалик тартиби” ижроси юзасидан даромад манбаи яратилган оилаларни “Саховат дафтари” рўйхатидан чиқариш тўғрисида ҳисобот бериб ўтди.

Сессиянинг 2-масаласида тумандаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш, бу борада уларни санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлари тўғрисида туман мактабгача таълим бўлими мудири Бараталиева Шоирахон Алимжановна ҳисобот бериб ўтди.

Сессиянинг 3-масаласида тумандаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, тумандаги касб-ҳунар мактабларини фаолиятини йўлга қўйиш, бу борада уларни санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлари тўғрисида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Алиматов Отабек Собирович ҳисобот бериб ўтди.

Сессиянинг 4-масаласида “Новкат-Чорвасервис” номли маъсулияти чекланган жамиятига чорвачилик озуқалари етиштириш учун ажратилган ер майдонларидан белгиланган мақсадларда ва самарали фойдаланмаётганлиги тўғрисида туман Кенгашининг “Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича” доимий комиссияси раиси Кимсанов Лазизжон Илхомжонович ахборот бериб ўтди.

Халқ депутатлари Бешариқ тумани Кенгашининг ўн олтинчи сессияси кун тартибидаги масалалар тўлиқ кўриб чиқилиб таклиф ва мулоҳазалар эшитилиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.