Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ БИЛАН АЖРАТИЛГАН КВОТА АСОСИДА БАҒДОДЛИК 6 НАФАР ХОТИН-ҚИЗ ТАЛАБАЛИККА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

×

 2020-10-02 20:17:08    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Бағдод тумани ҳокимлигининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Дилфузахон Каримованинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020/2021-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ажратилган квоталар учун бағдодлик 100 нафар хотин-қизга бўлим томонидан тавсиянома берилган. Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари якунлангач, уларнинг 6 нафари талабаликка қабул қилингани маълум бўлди.

Туманнинг “Самандарак” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муҳтасархон Мусаеванинг қувончи чексиз бугун. Сабаби, у ҳам квота асосида Қўқон Давлат педагогика институтининг Она тили ва адабиёт факультетига қабул қилинди.

- Бунинг учун Президентимизга минг раҳмат, - дейди у қувончи ичига сиғмасдан. – Талаба бўлиш ҳаётимдаги энг катта орзуим эди ва бунга эришдим, жудаям бахтиёрман. Эндиги бош мақсадим: олим таълимни тамомлагач, Ватанимизга, халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш.

Қўқон Давлат педагогика институтининг Мактабгача таълим факультети декани, фалсафа доктори Адҳамжон Абдурашидов талабаларни бу муваффақият билан самимий қутлаб, уларга институт ректорининг табрикномаси ҳамда эсдалик совғасини топширди.

    Маълумот учун: давлат раҳбари қарори билан ажратилган квота асосида талабаликка қабул қилинган бағдодлик хотин-қизларнинг 5 нафари Қўқон Давлат педагогика институтида, 1 нафари эса Фарғона Давлат университетида таҳсил олади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.