Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЯХШИЛИКДИР

×

 2020-10-03 16:07:54    130

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун дунё бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси инсониятни синовдан ўтказмоқда. Бу воқелик бизни ҳам четлаб ўтмади, албатта. Шундай даврда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатаётган меҳнаткаш ва саҳоватпеша юртдошларимиз борлигидан фахрлансак арзийди.

Хабарингиз бор, Президентимиз ташаббуслари билан жорий йилнинг 26 май куни “Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилганди.

Жамиятда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган  соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг фидойи ходимлари ва бир қатор ташаббускор, фаол фуқароларни “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлаш ҳақида ҳукуматимизнинг Қарори қабул қилинди.

 Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида 481 нафар фарғоналикларнинг борлигидир.  

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров иштирокида ўтказилган анжуманда вилоятда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда, беғараз ҳомийлик ва эзгу ишлари билан эл - юрт ўртасида ўрнак бўлаётган бир гуруҳ юртдошларимизга кўкрак нишони ва гувоҳномаси топширилди.

 Гулчеҳра Исмоилова, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош ҳамшираси: - Мен бугун бахтиёрман. Президентимизнинг эътирофига, халқимизнинг ҳурматига сазовор бўлиш қалбим тубидаги эзгу тилагим эди. Ҳаммаси учун раҳматимни ҳалол ва садоқатли меҳнатим билан оқлашга ваьда бераман.

 Бахтиёр Валломов, “Файз Бинокор Олтиариқ” хусусий корхонаси раҳбари: - Юрт, эл бошига камарбаста бўлиш халқимизнинг қонида, виждонида бор. Халқимизнинг ҳаёти фаровон бўлсин, осойишта кунлар тезроқ келсин. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар сафида бўлганимдан жуда хурсандман.

Анжуман сўнгида вилоят ҳокими сўз олиб, юксак эхтиром билан таъсис этилган мукофотнинг илк эгаларини яна бирбор табриклаб, яхшиликнинг мукофоти - фақат яхшиликдир, меҳнатингиз, фидойилигингиз ҳар доим эъзозланадиган юртда эканлигини айтиб ўтмоқчиман, деди.      

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube