Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 104 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДЕПУТАТЛАР ТУМАННИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”НИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР

×

 2020-10-05 19:59:21    99

PDF юклаш
Чоп этиш


БУГУН, 5 октябрь куни халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги XIII сессияси бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси, туман ҳокими Алибек Турсунов очди ва олиб борди.

    Секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ижтимоий-иқтисодий соҳалар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашган сессия ишида депутатлар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни муҳокама қилдилар.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида шу йилнинг 24 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра, Бағдод тумани “ўрта ҳудуд” сифатида баҳоланган эди. Ўтган давр мобайнида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, 2020 йил якунлари ҳамда келгуси йилнинг 1-ярим йиллигида барча кўрсаткичларни яхшилаш юзасидан сектор раҳбарлари томонидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Сессияда мазкур “Йўл харитаси”да кўзда тутилган аниқ ва манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш механизмлари, белгиланган муддатлар ҳамда ижрочи-масъулларнинг вазифалари бўйича сектор раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

    Дастлаб сессия иштирокчилари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Алибек Турсуновнинг ахборотини тингладилар.

    Ахборот берувчи мамлакатда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширилиш мақсадида Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ–4702-сон қарори қабул қилингани, унга кўра туманлар ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилганига тўхталиб ўтди.

    Туман ҳокими ўз сўзида Президентнинг юқоридаги маърузасида қайд этиб ўтилган ишлар ва вазифаларни сектор раҳбарлари билан биргаликда амалга ошириб, 2020 йил якуни билан туманни “ўрта” ҳудуд тоифасидан “яхши” ҳудуд тоифасига чиқариш учун барча зарурий чоралар кўрилишини таъкидлади.

    Шундан сўнг туман прокурори, 2-сектор раҳбари Мирзобедил Назаров, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Жаҳонгир Ҳасанов, туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Абдурасул Қосимовнинг кун тартибидаги масала юзасидан ахборотлари тингланди.

     Сессияда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Муҳсинхўжа Абдураҳмонов қатнашиб, кун тартибидаги масала юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сессия якунига кўра, депутатлар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш юзасидан қарор қабул қилдилар.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.