Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЎН ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-10-06 17:49:19    55

PDF юклаш
Чоп этиш


        Сўх тумани ҳокимлиги мажлислар залида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар. Сессияга туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси Сўх тумани бўлими мудири М. Жумаев раислик қилди.

        Сессия кун тартибига қўйидаги масала - Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзасидан белгилаб берилган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган топшириқлар бўйича тумандаги сектор раҳбарларнинг ахбороти қўйилди.

      2020 йил 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган.

 Видеоселектор йиғилишида туман ва шаҳарларнинг ижтимоий иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра республика бўйича “қониқарсиз” деб топилган 33та ва “ўрта” баҳоланган 119та туман-шаҳар сектор раҳбарларнинг йул қўйилган камчиликлари юзасидан аҳолига мурожаат қилиши ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бўйича “йул харита”си ишлаб чиқиш вазифалари топширилган.

Хусусан Сўх тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра республика бўйича “ўрта” деб топилган.

     Сессияга қўйилган масала юзасидан туман сектор раҳбарларининг ахбороти тингланди. Туман ҳокими, биринчи сектор раҳбари С. С. Сайидмусаев, туман иккинчи сектор котиби О. Исматуллоев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, учинчи сектор раҳбари Қ. Раҳимбердиев, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, тўртинчи секор раҳбари Ф. Тўрабоев секторлар ҳудудида ижро этилган ишлар, ҳамда йўл қўйилган хато-камчиликлар юзасидан маърўза қилишди.

        Туман сектор раҳбарлари ўз маърўзаларида 2020 йил 24 сентябрь куни давлатимиз раҳбари бошчилигида бўлиб ўтган видеселектор йиғилиши натижасига кўра Сўх тумани "ўрта" баҳоланганлигини қайд этиб, бунинг сабабини ҳар бир йўналиш кесимида таҳлил қилиб беришди. Жумладан, иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми, иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси кўрсаткичлари йўналиши бўйича 2019 йилда экспортга йўналтирилган саноат маҳсулотлари ҳажми, ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари бўйича хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорлик борасида асосий капиталга киритилган умумий инвестициялар ҳажми, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар секторлар раҳбарлари томонидан таҳлил қилиб берилди. 

     Юзага келган ҳолатлар юзасидан барча сектор раҳбарлари чуқур хулоса чиқарган ҳолда ҳар бир йўналишлар бўйича йўл қўйилган хато-камчиликларни  бирма-бир таҳлил қилиб, тизимли чора-тадбирларни белгилаб олганликлари ҳақида гапиришди.

Сессия давомида қўйилган масалалар бўйича депутатларнинг музокаралари тингланди. Масала юзасидан сессия иштирокчилари ўзаро фикр алмашдилар ва шу билан Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси якунланди.

        Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати