Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


350 ГЕКТАР МАЙДОННИНГ СУҒОРИЛИШИ ЯХШИЛАНАДИ

×

 2020-10-09 16:38:18    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Бағдод тумани ҳокими Алибек Турсунов 9 октябрь куни учун тузилган иш режасига мувофиқ, жойларда амалга оширилаётган янги инвестиция лойиҳалари билан танишиш мақсадида дастлаб туманнинг “Дашт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлди.

    Ушбу ҳудуддан ўтувчи “Қатағон” канали айни кунларда реконструкция қилинмоқда. 3,5 км. узунликдаги канал охирги йилларда эътибордан бир оз четда қолгани боис, дашт массивидаги қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришда кўплаб муаммолар тўпланиб қолган эди. Шуни инобатга олган ҳолда, баҳор ойларида каналнинг 1,3 км.лик қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилган эди.

- Қолган 1,2 км.лик қисми ҳам тез орада тўлиқ таъмирланади, - дейди туман ирригация бўлими бошлиғи Улуғбек Ҳайдаров. – Мазкур сув иншооти тўлиқ реконструкция қилингач, теварак-атрофдаги 350 гектар экин майдонини суғориш даражаси яхшиланади. Бу эса, қўшимча даромад, янги иш ўринлари дегани. Ахир сув бор жойда ҳаёт бор!

Туман ҳокими А. Турсунов жараён билан яқиндан танишиш асносида масъулларга қўшимча топшириқ ва кўрсатмалар берди.

 

Бағдод тумани ҳокими Ахборот хизмати.