Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 204 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РИШТОН ИСЛОҲОТЛАР БОСҚИЧИДА

×

 2020-10-10 14:45:01    96

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозаров вилоятдаги сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида Риштон туманига ташриф буюриб, ҳудудда олиб борилаётган ислоҳотлар ва аҳоли турмуш тарзи билан танишди.

Вилоят ҳокими дастлаб тумандаги “Япон маркази” маданият маркази қошида Ғанишер Назиров ташаббуси билан ташкил этилган “Норико Пак ккую” ўқув тўгараги тингловчилари билан учрашди. Нигора Шодиева, Шохсанам Шаропова, Муқаддас Абдураҳмонова, Одина Абдуллаевалар мазкур мактабнинг битирувчилари. Энди улар Японияга ўқишга боришади.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ёшлар билан суҳбатлашар экан, билим ва тафаккурларини бойитиб, келажакда ўз юрти учун муносиб фарзанд бўлишларига ишонч билдирди. Айтиш жоизки, бу масканда япон тилини мукаммал ўрганган бир қатор ёшлар ҳозирда Япониянинг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олишмоқда. Ўқув марказидаги шарт-шароитларни янада яхшилаш мақсадида вилоят ҳокими томонидан лингафон хонасини ташкил этиш таклифи билдирилиб, керакли асбоб-усуналар совға қилинди.

Риштон тупроғига назар тушган. Шунга яраша халқи ҳам меҳнаткаш. Қора тупроқ лойидан мўъжиза, санъат асар яратиб дунёни лол қолдирган халқ риштонликлар бўлади.

Вилоят ҳокими Хайрулло Хайитбоевич тадбиркор Равшан Тожиддинов раҳбарлик қилаётган “Р+Корон” корхонасига қарашли кулолчилик музейида бўлиб, ҳунармандларнинг меҳнат фаолияти билан танишди.

- Корхонамизда 70 нафар ишчилар ишлашади, 300 га яқини эса касаначилик асосида фаолият юритишади. Улар меҳнати билан 500 хилдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилиб, дунёнинг Греция, Фаластин, Россия, Туркия каби 11 та мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

Туманда кулолчилар жуда кўпчиликни ташкил этади. Шу куни “Мискин” МФЙда тадбиркор Носиржон Назаров томонидан ташкил этилган кулолчилик цехига ҳам ташриф буюрилди. Тадбиркорнинг ўз фаолиятини янада кенгайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

Риштонда ислоҳотлар жадаллик билан олиб бориляпти. Республикада ягона бўлган “Ҳунармандлар шаҳарчаси”сининг барпо этилаётганлиги фикримиз исботидир.  “Ҳунармандлар шаҳарчаси”да 20 та уста кулоллар учун махсус устахона, дўконлар хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун мажмуа таркибида меҳмонхона қуриш ишлари деярли якунига етиб қолди. Вилоят ҳокими “Ҳунармандлар шаҳарчаси”ни янада кенгайтириш ҳақида туман ҳокимлигига ўз таклифларини билдирди. “Хўжа Рушноий” ёдгорлигида олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишиб, мазкур қадамжони миллий қадриятлар ва замонавий архитектура уйғунлигида мукаммал лойиҳа асосида таъмирлаш зарурлигини айтди.

Ташриф давомида вилоят ҳокими тумандаги “Даҳбед” МФЙдаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар билан суҳбатлашди. Аҳоли томонидан билдирилган канализация тармоқларини янгилаш, уй томларидан сув ўтаётганлиги сабабли қайта таъмирлаш ишларини зудлик билан амалга ошириш зарурлигини айтди.

Шунингдек, ташриф давомида яна бир тарихий обида саналган ва айни дамда қайта реконструкция қилинаётган – “Соҳиби Ҳидоя” мажмуасидаги қурилиш  ва ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди ва зарур тавсиялар берилди.

Хайрулло Бозаров Риштон туманига ташрифи давомида жорий йилда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар билан ҳам танишди. Жумладан, "Рошидонлик Умида Файз" фермер хўжалигига қарашли қуёнчилик агрофирмаси, “Страус Фарм” туяқушчилик фермаси, “Навбаҳор” МФЙда жойлашган кулолчилик кичик зонасига ташриф буюриб, тадбиркорлар ва у ердаги ишчиларнинг шароити билан танишди. Риштондаги кичик саноат зонани кенгайтириш ҳамда у ерда чинни буюмлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш таклифини билдирди. Вилоят ҳокимининг бу таклифини ҳунармандлар қувонч билан қўллаб-қувватладилар.

Кечга яқин вилоят ҳокими “Зоҳидон” маҳалла фуқаролар йиғини биносида жойлашган 2-сектор штаби, туман прокурори Шерзод Мавлоновнинг иш фаолияти билан танишди ҳамда штабда олиб борилаётган камбағалликни қисқартириш борасида манзилли режа асосида амалий ишларни кўпайтириш ҳақида топшириқлар берди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими Ўзбекистон Қаҳрамони, Иккинчи Жаҳон урушининг афсонавий ўзбек жангчиси Мамадали Топволдиев музейида бўлиб, замонавий уй музейи ташкил этиш ҳақида таклиф билдирди.

Шу билан вилоят ҳокимининг Риштон туманига амалий ташрифи якунига етди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги
Facebook
, Telegram, Веб сайт, YouTube