Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВАСОЙДА ТАДБИРКОРЛИК ЯНГИ БОСҚИЧДА

×

 2020-10-14 16:28:05    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Қувасой саноат, боғдорчилик соҳаларида катта имкониятга эга шаҳар. Хўш, бугунги кунда “йўл харитаси”да белгиланган дастурлар ижроси қандай? Аҳолини ҳаётдан рози қилиш, муаммоларнинг ечимини топиш ишлари қай даражада?

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Қувасой шаҳрида бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, кичик саноат зонасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Вилоят ҳокими дастлаб “Пакана” маҳалла фуқаролар йиғинида қурилган ва янги қурилиши режалаштирилаётган кўп-қаватли уй-жойлар ҳамда шаҳарнинг бош режаси билан танишди. Айни кунларда мазкур ҳудудда янги массив қад ростлаяпти. Шаҳарда уйларга бўлган талаб йил сайин ошиб бормоқда. Вилоят раҳбари янги массивда ўнта 7-9-қаватли уйларни қуришни бошлаш ҳамда бу ерда кичик саноат зонасини ташкил қилиш бўйича топшириқ берди.

Миллий қорабайр наслли отларни кўпайтириш ва боқишга мўлжалланган “Водий тулпорлари” замонавий мажмуасида асосан ҳарбийлар ва “Ватанпарвар” тизими ходимлари учун отлар тайёрланади. “Водий тулпорлари” мажмуаси 2,5 гектар майдонда жойлашган бўлиб, замонавий дренаж тизимига эга очиқ ва ёпиқ манежлар, соллярий барча керакли жиҳозлар билан таъминланган. Майдон Навоий вилоятидан келтирилган кварц қуми билан қопланган. Шундай экан, мажмуа нафақат миллий, балки ҳалқаро даражадаги мусобақаларни ташкил қилишни истаган меҳмонларни ҳам қабул қила олади. 

 Бугунги кунда 7 гектар майдондаги кичик саноат зонасида бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Вилоят раҳбари бу ердаги жараённи бориб кўрди. Хусусан, лойиҳа қиймати 76,1 миллиард сўмлик “Цемент техно сервис” МЧЖда керомогранит плиталари, спирт ишлаб чиқариш тармоғини ишга тушириш ишлари давом этмоқда. Мазкур янги тармоқларни самарали ишлаши учун халқаро тажрибани ўрганиш муҳим. Шу боис бу ерга хитойлик мутахассисларни олиб келиш борасида кўрсатмалар берилди. “FERTEX” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан эса калава ипларни бўяш цехи қурилмоқда. Вилоят ҳокими корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш ва экспортга йўналтириш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берди. 

“Ziyo Quruvchi” МЧЖга қарашли гидропоника усулидаги замонавий иссиқхонада турли навдаги помидорлар етиштирилмоқда. 100 тоннадан зиёд ҳосил олиш режалаштирилган. Ушбу иссиқхонада 26 нафар иш ўрни яратилган. Вилоят ҳокими иссиқхонани кўздан кечириб, маҳсулотдан даромад олиш миқдорини ошириш кераклигини таъкидлади.

Хайрулло Бозоров кичик саноат зонасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан мулоқотда бўлиб, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.

Қувасой шаҳрида 1 795 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Вилоят ҳокими янги очилган "Тадбиркорлар уйи"да ҳам бўлиб, бу маскан тадбиркорлар учун хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

- Биз раҳбарлар сизларга доимо елкадош ва кўмакчимиз,- деди вилоят ҳокими тадбиркорлар билан бўлган учрашув чоғида. Шу билан бирга келгусида кичик саноат зоналарининг сони ва майдонини кенгайтириш бўйича керакли тавсия ва кўрсатмаларни берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сон қарор ижроси юзасидан умумий қиймати 702,5 млрд. сўмлик “Кварц” АЖнинг “Флоат ойна ишлаб чиқариш” лойиҳаси ҳамкорлари Хитой, Германия ва Франция давлати вакиллари билан учрашган ҳолда таҳлил қилинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги