Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МЎЛ ҲОСИЛ СИФАТЛИ АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРГА БОҒЛИҚ

×

 2020-10-17 07:12:03    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бугунги агротехник тадбирлар мўл ҳосилга замин яратади. Шу боис ҳам вилоятимиздаги фермерлар, деҳқонлар бу борада яхши тажрибага эга бўлиши лозим.

Риштон туманида 2021 йил ҳосили учун пухта замин яратиш мақсадида кузги шудгорлаш ишларини ташкил этиш ва амалга оширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда туманлардаги сектор раҳбарлари, фермер хўжаликлари, кластер раҳбарлари, механизаторлар, қишлоқ хўжалигига масъул идора ва ташкилот вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров семинар аввалида йиллик пахта режаси муваффақиятли бажарилгани билан барчани муборакбод этди. Бунда албатта, Президентимиз ташаббуси билан пахта етиштиришда кластер тизимини жорий этилиши ўзининг ижобий самарасини бераётганлигини таъкидлади. Галдаги вазифа эса 2021 йилги ҳосилга масъулият билан ёндашиш зарурлиги ва белгиланган агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш, шунингдек, замонавий унумдорлиги юқори бўлган техникалардан фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратди.

Семинарда шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишда манфаатдорлик муҳим вазифа эканлиги, битта отрядга 2 та юқори унумли ҳайдов трактори, 1 дона лазерли ер текизлагиш, ўғит сепгич ва операторларнинг дам олишлари учун вагон ташкил этиш зарурлиги ва шу билан бирга йилига 15 гектар ҳайдов ёғини бажарган механизаторни рағбатлантириб боришга алоҳида этибор қаратилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Бугунги масъулиятли кунларда барча шароитлар яратилиши керак. Хусусан, техникалар замонавий бўлиши ва айни пайтда бир мавсумга етарли талаб этилган эҳтиёт қисмлар билан таъминланиши, ўғит ва ёқилғи таъминоти узлуксизлиги, ишчилар муносиб тарзда рағбатлантирилиши керак. Сабаби, бу ишларни амалга ошириш натижасида келгуси йил ҳосилининг мўл бўлиши таъминланади,- деди вилоят ҳокими.

Фарғона вилояти ҳокимлиги