Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 172 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДА ЯНГИ ХУСУСИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2020-10-17 14:12:19    221

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳри марказида хорижий инвестиция иштирокидаги “Hayat world medical” хусусий тиббиёт маркази фойдаланишга топширилди.

Мазкур тиббиёт маскани маркази хизмат кўрсатиш тури бўйича водийда ягона бўлиб, “Asia Alliance Bank” томонидан ажратилган 1,2 миллион долларлик кредит маблағи ҳамда 800 минг долларлик Туркия инвестицияси асосида барпо этилди. Натижада 50 та янги иш ўрни яратилиб, даволаш ишларига туркиялик ҳамда қозоғистонлик шифокорлар ҳам жалб этилган.

Ҳар бир инсон учун берилган энг катта неъмат - бу фарзанд. Жамиятда ҳар бир оиланинг фарзандли бўлиши уларнинг бахтиёрлигини мустаҳкамлайди. Баъзи оилаларда эса тиббиёт нуқтаи назаридан айрим муаммолар фарзанд кўришга тўсқинлик қилади. Қолаверса, бу оилаларни ажрашишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Тиббиёт марказида малакали шифокорлар замонавий тиббиётнинг янги методлари асосида ёш оилаларга ушбу муаммоларни бартараф этишга яқиндан ёрдам беради. Бу ҳар бир оила мустаҳкамлиги, аҳиллиги учун жуда катта восита.

Очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров эзгу мақсадлар билан ташкил этилган марказ вилоят аҳолиси учун ихтисослаштирилган тиббиёт хизматларидан фойдаланиш имкониятини оширишга хизмат қилишини таъкидлади. Шундан сўнг тиббий хизмат кўрсатишда яратилган шароитлар билан танишиб, марказ ходимлари билан суҳбатлашар экан, вилоятда оилалар мустаҳкамлиги йўлида амалга ошириладиган саъй-ҳаракатларига ва келгуси ишларига омад тилади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги