Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ФУРҚАТ ТУМАНИГА ТАШРИФИ

×

 2020-10-20 08:51:36    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозаров Фурқат туманига ташриф буюриб, вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда ҳудудда олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишди.

Ташриф туманнинг Тожикистон Республикаси билан чегарадош бўлган энг чекка ҳудудларини ўрганишдан бошланди. “Қолгандарё” массиви ҳудудидаги фермер хўжаликларида пахта йиғим-теримининг бориши, теримчилар учун яратилган шарт-шароитлар, кузги бошоқли дон экинларини экиш, ирригация-мелиорация тармоқларииг ҳолати, экинларни сув билан таъминлаш жараёнлари билан танишар экан, вилоят раҳбари қишлоқ хўжалиги соҳасида олдинда турган навбатдаги вазифалар тўғрисида керакли тавсия ва кўрсатмалар берди.

Етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай териб олиш, теримчилар учун етарли шароитларни яратиш, иш ҳақларини ўз вақтида бериш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик масалаларига алоҳида урғу берилди.

Вилоят ҳокими ихтиёрийлик асосида мавсумда иштирок этаётган теримчилар билан учрашиб, улар билан самимий суҳбатлашди. Теримчиларга куч-қувват тилаб, эсдалик совғаларини топширди.

Бу йил Фурқат туманида 6 минг гектар майдонда кузги шудгорлаш ишлари амалга оширилади. Бунинг учун 14 та отрядлар ташкил қилиниб, мавжуд 28 та замонавий ҳайдов тракторлари мавсумга тахт қилиб қўйилган. Вилоят ҳокими Машина трактор паркида бўлиб, ҳайдов тракторларининг кузги шудгорлаш мавсумига тайёргарлигини ўрганди, қишлоқ хўжалаги ходимлари, трактор ҳайдовчилари билан суҳбатлашди.

Фурқат туманидаги ҳунармандлик мактаби, устоз-шогирд анъанаси нафақат вилоятимизда, бутун республикада ҳам кўпчиликка маълум. Ўзбекистон Халқ устаси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Мухаммадали Юнусов асос солган ва ривожланиб бораётган наққошлик ва ҳунармандчилик мактабини янада ривожлантириш мақсадида ер майдони ажратилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Вилоят ҳокими қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб, уста ва қурувчилар билан суҳбатлашди.  

Шундан сўнг вилоят ҳокими ва секторлар раҳбарлари туманда фаолият кўрсатаётган “Антекс” МЧЖга қарашли ип йигирув фабрикасида бўлиб, иш жараёни, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати билан танишдилар. 

Вилоят раҳбари тумандаги “Истиқлол” кичик саноат зонасида бўлганида гугурт, истеъмол содаси ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.

Мавжуд имкониятлардан жумладан, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, саноат зонасида ички истеъмол бозори ва экспорт учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, қўшимча иш ўринлари яратиш, замонавий технологияларни жорий этиш юзасидан кўрсатмалар берди.  

Фурқат туманида 1500 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари мавжуд. Тадбиркорларнинг мурожаатини тезкорлик билан ҳал этиш, уларга кўмакчи ва суянч бўлиш мақсадида ташкил этилган “Тадбиркорлар уйи” фаолияти билан танишиш жараёнида вилоят ҳокими кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги