Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА 2 ТА ҲУДУДДА "ЁШЛАР ДАФТАРИ" ҲАМДА "АЁЛЛАР ДАФТАРИ" ШАКЛЛАНТИРИЛМОҚДА

×

 2020-10-20 11:34:46    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида 43 мингдан ортиқ ёрдамга муҳтож ва камбағал оилалардаги ишсизларнинг бандлигини таъминлаш ва манзилли қўллаб-қувватлаш борасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 13 минг 661 таси маҳаллий кенгашларнинг қарорлари билан камбағаллик даражасидан чиқарилди. 59 мингта ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп фарзандли оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган шахсларга истеъмол товар маҳсулотлари, дори воситалари ҳамда нақд пуллар сектор аъзолари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари томонидан етказиб берилди. 35 минг 830 та оилаларнинг 142 минг 620 нафар аъзоларига 31 миллиард 376 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам маблағлари тарқатилди.

Айни кунларда жойларда бу йўналишдаги ишлар тизимли давом эттирилмоқда. Умуман олганда, “темир дафтар” ҳар бир эҳтиёжманд оилага кириб бориб, уларни ижтимоий ҳимоялаш ва манзилли ёрдамлашишда муҳим ўрин тутмоқда. Эндиликда давлатимиз раҳбарининг топшириғи асосида муҳтож аёллар ва ёшлар истиқомат қиладиган оилаларгача кириб бориши бўйича янги иш тартиби белгиланди. Маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” шакллантириладиган бўлди. Айни кунларда вилоятда Марғилон шаҳри ва Бешариқ тумани танлаб олиниб, тажриба сифатида бир қатор ишлар бошлаб юборилди.

Фарғона шаҳрида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжуманида жараён хусусида маълумотлар берилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати бўлим бошлиғи Абдулазиз Мўминов, “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институтининг ходими Гулноза Мардиева ва бошқалар янги ташкил этилаётган ёшлар ва аёллар дафтарлари касб-ҳунар ўргатиш, бандликни таъминлашда манзилли ёндашувни кучайтиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Ҳозирда ишчи гуруҳлар томонидан Марғилон шаҳри ва Бешариқ туманида ишсиз ёшлар бўйича алоҳида ҳамда ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича дафтарларнинг рўйхатларини шакллантиришда хатлов ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар 7 мингдан ортиқ ёшлар ва аёллар рўйхатга олиниб, электрон базага киритилмоқда.

– Пандемия даврида “Темир дафтар” эҳтиёжманд оилаларни манзилли қўллаб-қувватлашда катта самара берди, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов. – Эндиликда бу эзгу саъй-ҳаракатларнинг қамрови янада кенгайиб, ишсиз ёшлар ва аёлларнинг турмуш шароити ўрганиб чиқилмоқда. Дафтарлар шакллантирилганидан сўнг, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар ўргатиш кабиларга эътибор қаратилади. Масалан, Марғилонда ҳунармандчилик орқали кўплаб иш ўринлари яратиш ҳамда даромад манбаини топиш мумкин.

Матбуот анжуманида ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.