Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 114 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БАҒДОДДА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ҚУРИЛМОҚДА

×

 2020-10-21 08:38:53    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабарингиз бор, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров жорий йил 10 октябрь куни Бағдод туманида бўлиб, бу ердаги қурилиш жараёни билан яқиндан танишган эди. Ташриф давомида мутасаддиларга ёзда салқин, қишда иссиқликни таъминловчи, замонавий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда кўп қаватли уйлар қурилишини кўпайтириш ва бунёдкорлик ишларига хусусий сектор вакилларини жалб этиш ҳамда 21 та қўшимча кўп қаватли уйлар қуриш бўйича топшириқлар берган эди. Мутасаддилар томонидан бу бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.

Бугун Гулистон қишлоғи ҳақиқий бунёдкорлик майдонига айланди. Айни пайтда ҳудудда 26 та кўп қаватли уйлар қуриш бош лойиҳаси ишлаб чиқилди. Шундан 12 тасига тамал пойдеворлари қўйилиб, қурилиш ишлари бошланди. 

Вилоят ҳокими қурилиш жараёни билан яқиндан танишар экан ушбу уйларни арзон ва сифатли қуриш топшириғини берди, 1 кв метрни 3 млн сўмдан оширмаслик кераклигини таъкидлади. Энг асосийси ушбу уйлар қурувчи тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан қурилади. Қурилишга кредит юки уй олувчига тушмайди. Ушбу уйларни барча уй жойга муҳтож оилалар олиши мумкин ва ҳозирдан бошланғич тўловларни қабул қилиш бошланади. Шунингдек, ипотека кредит орқали ҳам бериш йўлга қўйилади.

- Энг муҳими, бунёдкорлик ишларига хусусий сектор вакилларини кўпроқ жалб этиш керак ва қурилаётган уйларнинг нархи талабгорларни қониқтирадиган бўлсин, - деди вилоят ҳокими. - Қурувчи ташкилоти ўз маблағлари эвазига уйни қуриб битказса, банк кредитига эҳтиёжи йўқ бўлса, шундагина уйларнинг нархи баланд бўлмайди. Шунинг учун бизга ҳар томонлама салоҳиятли, иқтисодий жиҳатдан барқарор қурувчилар керак. Янгиланаётган Ўзбекистонни ана шундай бунёдкорлар барпо этяпти. Ижтимоий соҳа объектлари, йўллар ва пиёдалар йўлаклари, аҳолига хизмат кўрсатиш ва дам олиш масканлари тармоқларини юзага келтириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш эса – бизнинг вазифамиз.

Дашт ҳудудида шаҳарча қурилиши даставвал кўпчиликка эриш туюлди. Марказдан 10-15 чақирим масофада қад кўтарадиган уйларга кимнинг эҳтиёжи бор, дея гумонга борганлар бўлди. Лекин бунда ижтимоий соҳа объектлари–мактаб, боғча, тиббиёт муассасаси ҳамда саноат корхоналарининг ҳам барпо қилиниши бу уйларга бўлган қизиқишни сезиларли даражада оширди. Зотан, янги қурилаётган кўп қаватли уйлар фарзандига уй-жой излаб, янги бошпанага эҳтиёж сезаётган оилалар учун Ватан бўлади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги