Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 157 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ИШГА МАРҲАМАТ” МОНОМАРКАЗИ ОЧИЛДИ 

×

 2020-11-24 09:12:21    515

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” мономаркази ўз фаолиятини бошлади. Марказда фуқароларни 16 та касб ва чет тилларга ўқитиш орқали маҳаллий ва хорижий иш берувчиларнинг талабларига мос равишда малакали мутахассислар тайёрланади. 

 Бугун аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг меҳнат қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш устувор масалага айланди. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 11 августда қабул қилинган “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

 Аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида жойларда “Ишга марҳамат” мономарказлари ташкил этилади. 

Фарғона саноат касб-ҳунар коллежи негизида иш бошлаган мазкур марказда ўқув хоналари зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Шунингдек, ушбу мономарказнинг иккинчи босқичи учун 8 млрд миқдорида пул маблағи ажратилиб, 2021 йилнинг 1-чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Бу каби мономарказларнинг шаҳар ва туманларда ҳам филиаллари ташкил этилаяпти.

 “Ишга марҳамат” мономарказнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров иштирок этиб, бу маскан фуқароларни иш билан таъминлашда, айниқса, ёшларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишда ўзига хос мактаб бўлишини алоҳида таъкидлади.  

 - Хорижга ишга бораётган аксарият юртдошларимизда бирор касб бўйича етарли малака етишмаслиги сабабли улар қийин ҳолатга тушиб қолишмоқда, - дейди вилоят раҳбари. - Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларни, шунингдек, хорижий тилларни ўрганиш керак. Мономарказда бунинг учун барча шароитлар бор. Эътиборли жиҳати, тадбиркорлик қилиш ниятида бўлган фуқароларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз, субсидиялар ва имтиёзли кредитлар ажратишга кўмаклашамиз. 

Бугунги кунда мазкур марказга 155 нафар фуқаролар жалб этилган бўлиб, уларнинг 55 нафарини меҳнат мигрантлари ташкил этади. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги