Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАҲАЛЛИЙ ТАДБИРКОРЛАР ҲАМДА ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА !
2020-11-25 17:59:43 81
Сиз учун Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан Сўх туманида аниқланган норуда фойдали қазилмалар (истиқболли конлар) таклиф этилади.
Мазкур захирадаги конлардан маҳаллий тадбиркорлар ҳамда чет эл инвесторлари қуйидаги йўналишлардаги ишлаб чиқаришларни ташкил этишда фойдаланишлари мумкин:
1. Доломит – Гипс қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда;
2. Бентонитли гил лойи - бурғулаш ишларида суюқлик сифатида ва қумоқ ерларини мелиолаштириш учун минерал ўғит сифатида;
3. Травертин чиғаноқли оҳактош – қурилишда пардозлаш ишларида;
4. Палигарсит гил лойи – ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхоналарида пахта ёғларини фильтрлашда;
5. Қум-шағал аралашмаси- қурилиш ишларида;
6. Қўнғир кўмир-ёқилғи сифатида.
Ушбу конларни ўзлаштириш ва янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш истагида бўлган бизнес субъектлари лойиҳа таклифлари билан Фарғона вилояти ҳокимлигига мурожаат қилишлари мумкин. Энг истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга кўмак берилади.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари Сўх туманида жойлашган қуйидаги участкаларда “Геологик қидирув ишларини амалга ошириш учун” Лицензия олишлари мумкин:
1. Сўх тумани Тул қишлоғи, Раван қурилиш тош конининг шимолида жойлашган сланец тоғ жинси қатламида:
- кул рангли ва яшил рангли боксит рудаси намоянлари ҳамда серпинтинит тоғ жинслари намоянларини аниқлаш - Қурилиш пардозлаш материали.
2. Тул ва Қалача қишлоқларининг ғарбий қисмида:
- оҳактош -қурилиш материали сифатида;
- полмикт кварц қуми - газобетон ишлаб чиқариш учун;
- қизил гил - минерал пигмент учун;
- охра - бўёқ (краска) ишлаб чиқариш учун ва цемент маҳсулоти учун алюминли темир қўшимчаси сифатида ишлатилади.
Мурожаат учун телефонлар: (73) 244-07-59, 244-05-73.
Фарғона вилояти ҳокимлиги.