Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАҚАТ ЯХШИ КУНЛАР, ТЎЙЛАР БЎЛСИН: ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА 24 ТА ЁШ ОИЛА УЙЛИ БЎЛДИ

×

 2020-12-23 16:26:15    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизга янги йил шукуҳи кириб келди. Пандемия шароитида аҳолининг кайфиятини янада яхшилаш, уларга кўтаринки руҳ бахшида этиш мақсадида шаҳар марказлари фаввора чироқлар билан эртаклар шаҳрига айлантирилмоқда.

Фарғона шаҳридаги 24 та ёш оила аъзолари учун янги йил байрами қўшалоқ тантана билан келди.

“Far stroy group” хусусий корхонаси қурувчи-усталари томонидан қурилган шинам ва замонавий 48 хонадондан иборат “Ёшлар уйи” бугун ўз эгаларига топширилди.

“Ёшлар уйи”нинг қурилиш-ободонлаштириш ишлари учун қарийб 4,5 миллиард сўм маблағ сарф этилди. Хонадонлар табиий газ, электр энергияси, тоза ичимлик суви, канализация, телекоммуникация тармоқлари билан таъминланган.

Хонадон калитларини ўз эгаларига топшириш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ва уларнинг ота-оналари, кекса отахон ва онахонлар иштирок этишди.

- Мамлакатимизда ёшларга барча имкониятлар, шарт-шароитлар яратилган. Бу албатта ёшларимизга давлатимиз раҳбарининг оталарча ғамхўрлиги ифодасидир, - деди вилоят ҳокими. - Сизлардан умидимиз катта. Юрт тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, тинч ва осойишта ҳаётимизни асрашда камарбаста бўласизлар, албатта. Янги уйлар барчангизга буюрсин! Фақат яхши кунлар, тўйлар бўлсин!

Шундан сўнг миллий анъанага кўра маҳалла нуронийлар ва меҳмонлар хонадонларда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар, эзгу ниятлар билан дуода бўлишди.

Шу ўринда айтиш жоизки, “Ёшлар уйлари” ёшларга имтиёзли ипотека кредити асосида берилди. Уларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёшлар иттифоқи томонидан дастлабки бошланғич тўловнинг 65 фоизи молиялаштириб берилди.

- Спортнинг кураш тури бўйича мураббийман, икки нафар фарзандим бор. Спортда эришган ютуқларим боис “Ёшлар уйи”дан менга ҳам насиб этди, - дейди кураш бўйича Ўзбекистон чемпиони Аброр Бурхонов. - Уй янги йилга муносиб туҳфа ва бахтли кунларимизнинг дебочаси бўлди. Байрам арафасида янги уйга кўчиб ўтаётганимиздан беҳад шодмиз.

Фарғона вилояти ҳокимлиги