Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 162 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МЕҲНАТГА РАҒБАТ АЛБАТТА БЎЛАДИ 

×

 2020-12-25 10:43:01    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров белгиланган режа асосида вилоятимизнинг барча туманларида бўлиб, келгуси йилда қишлоқ хўжалиги экин-текин мавсумида иштирок этадиган техникалар созлиги ва ҳолатини кўрикдан ўтказмоқда.

Вилоят раҳбари ҳудудлардаги марказий машина трактор паркларида механизатор ва фермер хўжалиги аъзолари билан учрашиб, мавсум олдида турган долзарб вазифалар ҳақида фикр ва мулоҳазаларини билдирмоқда.

- Қишлоқ хўжалигида, хусусан пахтачиликда механизация ишларининг аҳамияти жуда катта, пахтани техника пиширади, дейди миришкор деҳқонларимиз. Техниканинг барча турларини таъмирлашда энг аввало сифатга эътибор бериш керак, бежиз халқимиз иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур деб айтмаган. Келгуси мавсум давомида агротехник тадбирларни ўз муддатида ва сифатли бажариш билан бирга, механизаторлар  меҳнати муносиб рағбатлантирилиб борилади, деди вилоят раҳбари.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ана шундай учрашувларда мавсум давомида самарали меҳнат қилган юзлаб механизаторларга янги йил байрами олдидан қимматбахо совғалар ҳамда пул мукофотларини топширмоқда. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги