Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МЕҲР ВА ЭЪТИБОРНИНГ ИФОДАСИ

×

 2020-12-30 16:55:55    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда Янги йил байрами арафасида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга кўмак бериш мақсадида саховат тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Саховатпешалик халқимизга хос фазилат. Шунинг учун азал-азалдан халқимиз бир-бирларидан хабар олган. Қийналган оилаларга қўлидан келганча ёрдамларини мунтазам кўрсатиб келган.

Янги йил олдидан ўтказилаётган хайрли тадбирлар меҳр ва эътиборга муҳтож кишиларга қувонч улашмоқда. Шукроналик билан қилинган дуолардан ҳам буни яққол билса бўлади.

Фарғона шаҳридаги “Саховат” кекса ва ногиронлар интернати уйида бўлиб ўтган байрам тадбирида бу ерда яшовчи фуқароларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов барчани кириб келаётган янги йил билан қутлаб, байрам совғаларини топширди.

Дастурхон ёзилиб, бир пиёла чой устида Янги йил тилаклари билдирилди. Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари байрамга файз киритди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги