Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Демография ва меҳнат бозори

 2017-06-17 11:39:07    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Демография ва меҳнат бозори

Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг 1 июлҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 3530,0 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 24,7 мингкишига ёки 0,7фоизга кўпайди.

Аҳолининг табиий ўсиши 25,8 минг кишини ташкил етди. 2016 йил январ-июнда миграция салдоси, дастлабки малумотларга кўра, - 1,1 минг кишини ташкил қилди.

Аҳолининг табиий ҳаракати 2016 йил январ-июнда қуйидагича ифодаланади:


минг киши

Ҳар 1000 кишига


2015й.

2016й.1)

ўсиш, 
камайиш (-)

2015й.

2016й.1)







Туғилганлар

33,6

34,0

0,4

19,6

19,4

Ўлганлар

8,5

8,2

-0,3

4,9

4,7

шу жумладан бир ёшгача болалар1000 туғилган болаларга нисбатан

0,3

0,3

-

8,0

7,3

Табиий ўсиш

25,1

25,8

0,7

14,7

14,7

Никоҳлар

10,0

8,9

-1,1

5,8

5,1

Ажралишлар

1,6

1,7

0,1

0,9

1,0

Туғилиш даражаси. 2016 йилнинг январ-июнида туғилганлар сони 34,0 минг кишини ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (33,6 минг киши) нисбатан 382 тага кўпайди. Туғилиш коеффициенти мос равишда 19,4 промиллени ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (19,6 промилле) нисбатан - 0,2 промиллега камайди.

Туғилиш даражасининг камайиши вилоятнинг Фарғона шаҳрида (17,0 дан 16,0 промиллега), Бешариқ, Риштон (19,0 дан 18,0 промиллега), Олтиариқ (18,0 дан 17,0 промиллега), Сўх (17,0 дан 16,0 промиллега) туманларида кузатилди.

Ўлим даражаси. 2016 йилнинг январ-июнида ўлганлар сони 8,2 минг кишини ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (8,5 минг киши) нисбатан 227 тага камайди. Мос равишда ўлим коеффициенти 4,7 промиллени ташкил қилди (2015 йил январ-июнида – 4,9 промилле).

Ўлганлар сонининг камайиши Фарғона (7,0 дан 6,0 промиллега), Қўқон (6,0 дан 5,0 промиллега) шаҳарларида, Учкўприқ, Олтиариқ, Бешариқ, Қува, Тошлоқ, Фарғона, Боғдод, ЙОзёвон, Риштон (5,0 дан 4,1 промиллега), Бувайда, Сўх (4,0 дан 3,0 промиллега) туманларида кузатилди.

Ўлганлар умумий сонидан 63,3 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 7,8 фоизи - ўсма касалликларидан, 6,6 фоизи - овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 4,1 фоизи - нафас олиш органлари касалликларидан, 5,9 фоизи - бахциз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан вафот етган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг январ-июнида бир ёшга тўлмаган 284 та болалар ўлими кузатилди. Болалар ўлими коеффициенти 7,3 промиллени ташкил қилди (2015 йилнинг январ-июнида 8,0 промилле).

Бир ёшгача ўлган болаларнинг умумий сонидан 36,9 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 34,5 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 18,6 фоизи – туғма аномалиялардан ва 2,1 фоизи инфексия ва паразитлар билан касалланганлиги сабабли вафот етган.

Никоҳлар ва ажралишлар. 2016 йилнинг январ-июнида ФҲДЙО органларида 8,9 минг та никоҳлар ва 1687 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 5,1 та никоҳ (2015 йилнинг тегишли даврида –  5,8 та) ва 1,0 та ажралишлар (2015 йилнингтегишли даврида – 0,9 та) тўғри келади.

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг январ-июн ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 6055 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони еса 7110 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 1055  кишига (2015 йилнинг шу даврида - минус 696 киши) тенг бўлди.

Енг катта минус қолдиқлар Фарғона (минус 561), Марғилон шаҳарларида (минус 337) кузатилди.

Меҳнат ресурсларининг сони дастлабки маълумотларга кўра, 2015 йил январ-июнига нисбатан 100,9 фоизни, 2011,9 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 57,0 фоизини ташкил қилди.

2016 йил январ-июнда бандликка кўмаклашувчи марказларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сўраб, 19777 нафар фуқаро мурожаат қилди. Иш қидириб мурожаат етганлар Фарғона (1710 кишига), Қўқон (2037 кишига), Марғилон (590 кишига) шаҳарларида, Қува (1084 кишига), Бағдод (1269 кишига) ва Риштон (1253 кишига) туманларида кўп. 

Бандликка кўмаклашувчи марказларига мурожаат қилган фуқаролардан 18931 нафари ишга жойлаштирилди. Айниқса ушбу кўрсаткич, Қўқон (1994 киши), Фарғона (1635 кишига) шаҳарларида, Олтиариқ (1223 киши), Бағдод (1206 киши) ва Риштон (1202 киши) туманларида юқори даражада бўлди.

Ўтган давр мобайнида бандликка кўмаклашувчи марказларида рўйхатга олинган фуқаролардан 691 нафари ишсизлик мақомини олган.