Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 102 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Демография ва меҳнат бозори

 2017-06-17 10:24:47    88

PDF юклаш
Чоп этиш


Дастлабки маълумотларга кўра, 2015 йилнинг 1 апрел ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 3445,5 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 10,2 минг кишига ёки 0,3 фоизга кўпайди.

Аҳолининг табиий ўсиши 11,1 минг кишини ташкил етди. 2015 йил январ-мартда миграция салдоси, дастлабки маълумотларга кўра, 
-0,4 минг кишини ташкил қилди.

Аҳолининг табиий ҳаракати 2015 йил январ-мартда қуйидагича ифодаланади:

минг киши

ҳар 1000 кишига

2014 й.

2015 й)

ўсиш, 
камайиш
(-)

2014 й.

2015 й.)

Туғилганлар

14,8

15,4

0,6

17,7

18,1

Ўлганлар

4,4

4,3

-0,1

5,2

5,1

шу жумладан бир ёшгача болалар

0,1

0,2

        0,1

8,1

8,2

Табиий ўсиш

10,4

11,1

0,7

12,5

13,0

Никоҳлар

5,3

4,7

-0,6

6,3

5,6

Ажралишлар

0,8

0,8

0,0

0,9

1,0

2015 йил январ-мартда туғилганлар сони 15,4 минг кишини ташкил қилди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,6 минг киши ёки 4,0 фоизга кўпайди, туғилиш коеффициенти 17,7 промилледан 0,4 промиллега кўпайди.

Туғилиш даражасининг кўпайиши вилоятнинг деярли барча ҳудудларида қайд етилди. Бу кўрсаткичнинг юқори даражаси Марғилон, Қувасой (20,0 дан 19,0 промиллега), Қўқон (18,0 дан 17,0 промиллега), Фарғона (15,0 дан 14,0 промиллега) шаҳарларида, Учкўприк (21,0 дан 20,0 промиллега), Боғдод, Тошлоқ (20,0 дан 19,0 промиллега), Бешариқ, Бувайда, Данғара, Фарғона, ва Фурқат (19,0 дан 
18,0 промиллега), Олтиариқ, Қўштепа, Ўзбекистон,  Қува, Риштон, Сўх ва Ёзёвон (18,0 дан 17,0 промиллега) туманларида кузатилди.

2015 йил январ-мартга нисбатан ўлганлар сони -0,1 минг кишига ёки 2,3 фоизга камайди. Ўлганлар сонининг камайиши Қўқон, Фарғона, Марғилон (7,0 дан 6,0 промиллега), Қувасой (5,0 дан 4,0 промиллега) шаҳарларида, Данғара, Фурқат, Қўштепа, Ўзбекистон, Учкўприк ва Риштон (6,0 дан 5,0 промиллега), Бувайда, Олтиариқ, Бешариқ, Қува, Сўх, Тошлоқ, Фарғона ва Ёзёвон (5,0 дан 4,0 промиллега), Боғдод (4,0 дан 3,0 промиллега) туманларида  кузатилди.

Енг кўп ўлим ҳоллари Фарғона  шаҳрида (6,4 промилле), енг кам ўлим ҳолатлари Боғдод туманида кузатилди (3,8 промилле).

2015 йил январ-мартда 4,7 минг та никоҳ рўйхатга олинди, ажралишлар сони еса 0,8 минг тани ташкил қилди. Бу минг аҳолига 5,6никоҳ ва 1,0 ажралишлар тўғри келмоқда (2014 йил январ-мартда мос равишда 6,3 ва 0,9).

Меҳнат ресурсларининг сони, дастлабки маълумотларга кўра, 2014 йил январ-мартга нисбатан 1,4 фоизга кўпайиб, 1996,1 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 57,9 фоизини ташкил қилди.

2015 йил январ-мартда бандликка кўмаклашувчи марказларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сўраб, 10368 нафар фуқаро мурожаат қилди. Иш қидириб мурожаат етганлар Фарғона (805 кишига), Қўқон (859 кишига) шахарларида, Учкўприк (681 кишига), Риштон(644 кишига ), Бешариқ (621 кишига), Бағдод (620 кишига), Фарғона (552 кишига), Қува (573 кишига), туманларида кўп.

Бандликка кўмаклашувчи марказларига мурожаат қилган фуқаролардан 10033 нафари (барча мурожаат етганларнинг 96,8 фоизи) ишга жойлаштирилди. Айниқса ушбу кўрсаткич Қўқон (99,4 фоиз), Фарғона (95,5 фоиз) шаҳарларида, Учкўприк (96,0 фоиз), Бешариқ 
(98,2 фоиз), Риштон (93,5 фоиз) ва Бағдод (95,5 фоиз) туманларида юқори даражада бўлди.