Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯНГИ ЎҚУВ ДАРГОҲИ

 2017-09-05 09:25:55    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз шу йил 3 август куни республика ижодкор зиёлилари билан ўтказган учрашувдаги сўзлаган нутқида маданият ва санъатни ривожлантиришдаги муаммоларга тўхталиб ўтди. Президентимиз нутқида биргина Қўқон шаҳридаги мусиқали драма театрида ишлаётган жами 53 нафар ижодий ходимнинг атиги 11 нафари олий маълумотга эга эканлиги асосли танқид қилинди. Бу камчилик бошқа вилоятлардаги маданият ва санъат муассасаларига ҳам тегишли.

Республикамиз Президентининг 2017 йил 16 августда қабул қилган “Ўзбекистон Давлат санъат ва маъданият институти Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори санъат ва маданият ходимлари учун айни муддао бўлди. Бу қарор Фарғона водийси, вилоятлари учун театр, халқ ижодиёти соҳаси бўйича актёрлар, маданиятшунослик ва санъатшунослик йўналишида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган. Мазкур қарорда янги олий ўқув даргоҳи Қўқон шаҳар Мовароуннаҳр кўчаси, 3А уйда жойлашган Қўқон туризм ва сервис касб-ҳунар коллежи биносида фаолият юритиши қайд этиб ўтилган. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали Қўқон шаҳрида жойлаштирилиши бежиз эмас. Зеро, Лутфихоним Саримсоқова, Ҳалима Носирова, Наби Раҳимов, Миршоҳид Мироқилов, Ҳамза Умаров, Сабохон Каримова, Қурбон Назаров, Занжирали Мирзатов сингари санъат дарғалари айнан шу заминда етишиб чиққанлар.

Филиал 1 та бўлим – “Мусиқали театр актёрлиги”дан иборат. Мазкур бўлимга 2017/2018 ўқув йилида таҳсил олиш учун 25 нафар талаба қабул қилинди.

Филиални ташкил этиш, унинг тўлақонли фаолият юритиши учун Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги эътибори ва кўмаги остида илм масканида етарли шарт-шароитлар яратилди. – дейди филиал директори,  доцент Шамсиддин Усмонов. – 21 август куни янги ўқишга қабул қилинган талабалар  ўқув даргоҳи билан таништирилди. Келгусида бу филиалда бошқа йўналишлар бўйича ҳам бўлимлар очилиши режалаштирилмоқда.

Янги ташкил этилган олий ўқув даргоҳи Фарғона водийсида санъат ва маъданият соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшади.