Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЗИММАМИЗДАГИ ИЙМОНИЙ БУРЧ

 2017-10-26 15:31:32    48

PDF юклаш
Чоп этиш


Бу дунёда Оллоҳ берган неъматларнинг қадрига етиш, уларни исроф қилмаслик иймоний бурчлардан ҳисобланади. Ана шу бурчни чин дилдан бажарсаккина, ўзимиз яшаб турган жамиятга муносиб жавоб бера олган бўламиз.

Ёдингизда бўлса, аввалги чиқишларимизда пайғамбаримиз (с.а.в) нинг деҳқоннинг қўлини ўпиб, “Қиёматда бу қўллар ўтда куймайди, азоб чекмайди” деган ҳадиси шарифини келтириб ўтгандик. Лекин бу ҳадис замирида жуда катта мазмун-моҳият борлигини муфассал айтмаган эдик. Зеро, ҳадисда деҳқоннинг бу дунёдаги шарафли хизматлари учун у дунёда ҳам Яратганнинг улкан мукофоти борлиги таъкидланяпти. Деҳқонга ёрдамга шошилган, унинг меҳнатига рағбат қўшган инсон ҳам унинг савобли ишига насибадор бўлишини унутмайлик.

Бугунги муборакли кунларда минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш қизғин паллага кирди. Айни пайтда қуёшли кунларнинг ҳар дақиқасидан унумли фойдаланиш зарурати туғилди. Куни кеча далаларимиздаги пахта ҳосилини охирги мисқолигача йиғиб-териб олиш мақсадида “Зарбдор 30 кунлик” ни уюшқоқлик ва юқори кўтаринкилик билан ўтказиш бўйича Фарғона вилояти аҳлига йўлланган мурожаат терим мавсумида ҳар биримизни пешқадам бўлишга ундади.

Оллоҳ таоло ўзининг муқаддас каломида “...ўзларингдан (бўлмиш) иш эгаларига (раҳбарларга) итоат этингиз” деб марҳамат қилган. Демак, зарбдор 30 кунлик деб номланган эзгу ҳаракатни ҳар биримиз инсоний бурч, юрак амри, фаровон ҳаётимиз қоидаси, энг муҳими бу юмушни Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амаллардан бири деб қабул қилишимиз керак.

Муҳтарам фарғоналиклар! Далалардаги ҳосил тезроқ териб-йиғиштириб олиниб, Ватан хирмонига ўз вақтида сифатли етиб борса, дастурхонларимиздаги файз-барака бунданда зиёда бўлади.

Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг  “Мусулмон одамнинг энг афзали инсонлар учун манфаатли бўлганларидир” деган ҳадисларига мувофиқ далалардаги меҳнат жамоаларига қўшилайлик. Эл ишига камарбаста бўлган инсонни сўзида, тилагида, қилаётган ишида яхшиликлар борки, бунинг мукофотини Оллоҳнинг ўзи беради. Азизлар, қуёшли кунлар - саноқли соатлардир. Кузнинг ёмғир, шамоллари деҳқонни хавотирга солиши табиий. Ҳар бир чаноқдаги пахта эса олтиндек бебаҳо. Уни лойларга қоришиб, увол бўлишига йўл қўймаслигимиз керак. Ҳатто йўлларда тўкилган пахталарни ҳам териб олиб, хас-хашакдан тозалаб юксак хирмонга қўшиб қўйсак, айни муддао бўлади.

Инсон тана аъзоларини беркитиб, унинг чиройига-чирой қўшадиган, маиший турмушимизнинг асосий омили, маънавий ҳаётимизнинг поклик тимсоли саналган, умримиз ибтидоси ва интиҳосининг илоҳий намунаси бўлган пахта-йиғим теримида янада фаол бўлайлик. Зеро, буюк ватандошимиз Имом Сарахсий ҳазратлари ўз китобларида “Далалардаги ҳосилни нест-нобуд  қилмай йиғиштириб олиш фарзи кифоя” деб фатво берган. Бинобарин, бизнинг далада ўрнак кўрсатишимиз айни итоат белгиси экан.

Барчаларимиз мурожаатга жавобан зиммамиздаги иймоний бурчимизни шараф билан адо этайлик!

Турсунтоҳир ЭРБЎТАЕВ,

вилоят бош имом хатиби.