Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Менинг дўстим – Ватан ҳимоячиси

×

 2018-01-10 16:45:53    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида “Менинг дўстим –  Ватан ҳимоячиси” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўз хизмат вазифасини ўтаётган оддий аскарлар “Тошкент-Фарғона” телекўприги  орқали ота-она, дўст ва яқинлари билан  мулоқот қилдилар. 

Укам  Улуғбек Носиров Тошкент шаҳрида  йигитлик бурчини ўтамоқда, – дейди  Наврўза Фозилова. – У ҳарбий хизматга ёшлигидан қизиқади.  Соҳага оид китобларни ўқиб, ўрганди.   Мақсадига етиб, ҳозирда  Ватанига сидқидилдан хизмат қилмоқда. Унинг  ўзига бўлган ишончи, қатъиятини кўриб, қалбим чексиз севинчга тўлди. 

Ассалому алайкум дўстим Шохруҳ Исмоилов, –    деди дийдор кўришиб турганидан мамнун  Жаҳонгир Абдурасулов. – Сен билан бирга мактабга бордик, ёшлик дамларимизнинг қувончини бирга баҳам кўрдик.  Ўқишда ҳам, ишда ҳам тенгдошларингга доимо намуна бўлардинг. Эгнингдаги  ҳарбийлик либоси  жуда ярашибди.  Ҳавасим келди. Мен ҳам сендек ҳарбий аскар бўлишни кўнглимга тугдим.  Сени  ва барча тенгдошларимни 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайман.

Йигит кишининг  мард ва жасур бўлиб камолга етишида ҳарбий хизматнинг ўз ўрни бор, – дейди Хумоюн Маматураимовнинг дадаси Ўрмонжон Раҳматуллаев. –  Уларни  Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида,  юксак маънавий фазилатлар ва мустаҳкам ирода билан  тарбиялашга,  жисмоний ва жанговор тайёргарлигини оширишга хизмат қилади. Ватан ҳимоячилари сафида ўғлим ҳам борлигидан чексиз фахрланаман. 

–     Фарғона шаҳрида ҳарбий хизматни ўтаётганимдан жуда хурсандман, – дейди оддий аскар Саидборийхон Мухлисходжаев, –   Миллий кураш билан шуғулланиб келаман. Ҳарбий хизмат давомида ҳам танловларда иштирок этиб, ютуқларга эришдим.  Хизматни  муваффақиятли тугаллаб,  университетга ўқишга кирмоқчиман.  Янги технологияларни яратишга қизиқаман. 

 Тадбир давомида Ватан, она-юрт, мард ўғлонларни мадҳ этувчи  шеърлар янгради. Элимиз суйган санъаткорлар Абдулҳай Каримов Зуҳриддин Бозорбоев томонидан жаранг сочган куй-қўшиқлар  барчани рақсга чорлади.

 Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосарлари И.Носиров, С.Алимова, Олий Мажлис Сенати аъзоси Э.Сиддиқова, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Т.Холдоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари, подполковник  Ш.Абдуллаев иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Камола ПОЛВОНОВА.

Жаҳонгир МИРЗАМАТОВ олган сурат.