Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

×

 2018-02-12 16:26:02    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Жиноят ишлари бўйича вилоят судининг катта мажлислар залида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда вилоятдаги барча судлардан вакиллар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ўзини-ўзи бошқариш органлари раҳбарлари ва бошқа жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирни жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Муроджон Мирзажонов очди ва олиб борди.

Дастлаб жиноят ишлари бўйича вилоят судининг судьяси Адҳамжон Мирзаевнинг маърузаси тингланди. У жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2017 йил давомида кўриб чиқилган ишлар, шу жумладан вояга етмаганлар, ёшлар ва аёллар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлили, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва олдини олиш масалалари ҳақида батафсил тўхталди. Бу борада жиноят ишлари бўйича вилоят судида ташкил қилинган “Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш” сектори хонаси ҳақида ахборот берди.

Тадбирда шунингдек, оила, никоҳ, мерос муносабатларида юзага келаётган муаммолар хусусида сўз борди. Фуқаролик, жиноят, маъмурий, иқтисодий ишлар бўйича вилоят судлари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши ўртасида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми ҳақида тушунчалар берилди. Ушбу мавзулар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича вилоят судининг судьяси Саидазизхон Акбаров, жиноят ишлари бўйича вилоят судининг судьяси Турғунали Мирзаевлар маъруза қилди.

Тадбир иштирокчилари гувоҳлигида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Меморандумда белгиланган ҳамкорлик соҳаларининг аҳамияти ва ўқув дастури ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шу куни суд биносида ташкил этилган “Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш” сектори хонасининг очилиш маросими ҳам ўтказилди. Тадбир қатнашчилари ушбу хонада яратилган шарт-шароитлар ва унинг мақсад, вазифалари билан яқиндан танишдилар.

 

Маҳкамжон АБДУБАННАБОВ,

жиноят ишлари бўйича вилоят судининг

судья катта ёрдамчиси.

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.