Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПОЙТАХТЛИК МЕҲМОНЛАР УВАЙСИЙ ЮРТИДА

×

 2017-04-17 14:04:03    179

PDF юклаш
Чоп этиш


Муҳтарам Президентимиз Тошкент  шаҳрининг  Юнусобод туманидаги обод маҳаллалардан бири – Увайсий номли маҳалла мажмуаси очилишига бағишланган тадбирда Жаҳон отин Увайсий ижодий меросини ўрганиш учун шоиранинг туғилган юрти – Марғилон шаҳрига бориб, илмий-адабий жамоатчилик вакиллари билан ижодий ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлаган эдилар.

14 апрель куни пойтахтимиздаги Увайсий номли маҳалла фуқаролар йиғинининг бир гуруҳ фаоллари кўҳна ва навқирон Марғилон шаҳрига ташриф буюрдилар.

Пойтахтлик меҳмонларни шаҳар темир йўл вокзалида вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев ҳамда вилоятимиз фаоллари, жамоатчилик вакиллари тантанали кутиб олдилар. 

Пойтахтлик меҳмонлар Увайсий уй-музейида бўлиб, шоира ҳаёти ва ижодига оид қимматли экспонатлар ва нодир кўргазмалар билан яқиндан танишдилар. Шу ерда адабий тадбир ташкил этилди. Уни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси, Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова олиб борди.

Саҳнада икки буюк шоира – Увайсий ва Нодирабегим сиймоси гавдаланди. Дилбар ижодкорларнинг ўтлиғ сатрлари жаранглади. Қалбларга сатрларда ифода топган юртга ва юксак инсоний туйғуларга муҳаббат руҳи кўчди. Вилоятдаги  “Олтин қалам” ва “Жаҳон отин Увайсий” адабий тўгараги аъзоларининг мушоираси буюклар юртининг ижодкор ёшлари камолотидан сўз очди.

Тошкент шаҳридаги Увайсий номли маҳалла фаоли, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабий маслаҳатчиси Мунаввара Усмонова уй-музейга бадиий  китоблар тўпламини топширар экан, бу каби ўзаро ҳамкорликдаги ижодий учрашув ва эзгу ташрифлар мумтоз шоирамизнинг ижодий меросини ўрганишга, уни халқимиз ва ёшларимиз ўртасида кенг тарғиб қилишга катта туртки бўлишини таъкидлади.

Меҳмонлар вилоят ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамроҳлигида шаҳардаги Пир Сиддиқ, Бурҳониддин Марғиноний мажмуаси сингари диққатга сазовор масканларда бўлиб, қадимий шаҳарнинг муқаддас қадамжолари билан яқиндан танишдилар.

Тўкин дастурхон атрофида назм ва наво чиқишлари, таниқли санъаткорлар, аскиячилар, фольклор этнографик жамоалари иштирокидаги мусиқали дастур ташкил этилди.

Шанба куни Увайсий маҳалласи фаоллари Фарғона шаҳридаги Аҳмад ал-Фарғоний номидаги истироҳат боғи, Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройи, янги қад ростлаган “Нуронийлар маскани”, Қўқон шаҳридаги  Худоёрхон ўрдаси, “Медиа парк” савдо мажмуаси, шаҳар драма театри ва шоирлар ҳиёбони сингари бунёдкорлик ва ободлик шукуҳи акс этган масканларга саёҳат қилишади.

–Фарғонага ташрифимиз фаолиятимизга жўшқин кайфият ва иштиёқ берди, –дейди Увайсий номли маҳалла фаоли Фаридахон Шарапова. –Момомиз юрти – Марғилондаги тантаналар-у, уй-музейидан олган ҳайратларимизнинг чеки йўқ. Айниқса, Фарғона вилоятидаги  муқаддас обида ва мажмуалар, улкан бунёдкорлик намуналари  дунёга етук сиймоларни тарбиялаб берган табаррук заминнинг салобатига нақадар муносиб бўлганлигига гувоҳ бўлдик.

Тадбирлар чоғида эътироф этилганидек, Увайсийнинг пойтахтлик ва фарғоналик авлодлари, мухлислари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, улуғ сиймонинг пок руҳига бўлган эҳтиром туйғуси  халқимизни эзгу мақсадлар йўлида бирлаштиришга  хизмат қилажак.