Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 168 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғонанинг инвестицион муҳити: Иқтисодий Фаровонликнинг муҳим омили

 2018-04-10 11:55:25    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу боис жараёндаги ютуқ ва камчиликлар сарҳисоб этиб борилиши зарур

 Фарғона вилоятининг иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларига хорижий инвесторлар ва инвестицияларни жалб этиш бўйича яратилган шарт-шароитлар бугунги кунда янада кенгайди.

Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат ва самарали ислоҳотлар натижасида вилоятимизда 2018 йил давомида 18 та йирик лойиҳаларга жами 211 млн. АҚШ долларидан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниши кўзда тутилган бўлиб, ушбу лойиҳалар доирасида 3100 дан ортиқ янги ишчи ўринлар яратилиши режалаштирилмоқда.

Жорий йилнинг 21-24 май кунлари Корея Республикасининг Пучион шаҳридан 30 дан ортиқ йирик ва ўрта бизнес вакилларидан иборат делегациянинг вилоятимизга ташрифи кутиляпти. Бундан кўзланган мақсад вилоятимизнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, хамкорликда қўшма корхоналар очиш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш билан бирга, Фарғона ва Пучион  шаҳарлари ўртасида биродарлик ва ҳамкорлик меморандумини имзолашдир.

Қўқон эркин иқтисодий зонасида газ тақсимлаш ускуналари ишлаб чиқариш йўналишида “DOOJIN”, сифатли ва замонавий мойлар ишлаб чиқариш бўйича “HYOSUNG INNOTECH” ва Фарғона шаҳрида рентген аппаратлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “LISTEM FERGANA”  Ўзбекистон-Корея қўшма корхоналари рўйхатдан ўтиб, қурилиш ишлари бошланмоқда. Шунингдек, жорий йилда вилоятимизнинг Қўқон шаҳрида корейс миллий боғи ташкил этилиши белгилаб олинди ва қурилиш лойиҳаси тайёрланяпти.

Шу йилнинг 5-6 март кунлари Корея Республикаси ва вилоятимиз тадбиркорлари ўртасида ўтказилган бизнес-форумда  3 та тадбиркор ва хорижий инвесторлар томонидан қиймати 2,4 млн. АҚШ долларлик меморандум имзоланди. 114 нафар тадбиркор томонидан қиймати 51,0 млн. АҚШ долларга яқин лойихаларни амалга ошириш бўйича оғзаки келишувларга эришилди. “EVERGREEN MOTORS” компанияси ҳамда “POSCO DAEWOO” компанияси ташаббуси билан Қўкон эркин иктисодий зонаси ҳудудида “Hyundai” компаниясининг юк автомобиллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ушбу лойиҳани амалга ошириш орқали 130 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб қилиниши кўзда тутилмоқда.

“HYUNDAI” компанияси вице-президенти Санг-Хун Ли ва тижорат директори Жей Чол Ри таклифларига асосан Қўқон ЭИЗ ҳудудида юк кўтариш  техникалари (каралар) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ушбу лойиҳани амалга ошириш орқали  50 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб қилиниши ҳамда лойиҳа амалга ошгандан сўнг маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини ҳимоя қилиш мақсадида хориждан айни турдаги импорт техникаларига божхона бож тўловларини жорий қилиш таклиф қилинди.

“SUWARO” корхона президенти Жи Сун Ман таклифига асосан Фарғона шаҳридаги собиқ механика заводи ҳудудида сенсорли жўмраклар  ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ушбу лойиҳани амалга ошириш орқали 10 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб қилинади.

“HONAM VOCATIONAL COLLEGE” бош директори Ким Юнсае ва вилоят ҳокимлиги ўртасида имзоланган меморандумга асосан Фарғона шаҳрида маҳаллий ва хорижий саноат корхоналари талабларига жавоб берувчи юқори малакали ёш мутахассислар тайёрлайдиган ўқув марказини ташкил этиш  ва ушбу лойиҳани амалга ошириш орқали  5 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб этилиши белгиланди.

“SOMANG GLOBAL” корхонаси директори На Чанг Хйо ташаббуси билан “FERGHANA CITY” истиқболли лойиҳаси доирасида 200 кишига мўлжалланган 10 қаватли “Hotel Seoul Ferghana” замонавий меҳмонхона қуриш орқали 2,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилиниши бўйича таклифлар кўриб ўтилди.

 “Фарғона вилоятида Латвия Республикаси билан 2018 йилда хорижий инвестициялар жалб этиш, экспортни кўпайтириш ва туризмни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган йўл харитасига мувофиқ вилоятимизнинг делегация вакиллари  “Балт-тур” Халқаро ярмаркасида иштирок этиш ва йўл харитасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида Латвия Республиксининг Рига шаҳрига бордилар ҳамда ташрифи давомида йўл харитасида белгиланган бир қатор топшириқлар ижроси бажарилди. Жавоб ташриф тариқасида шу йилнинг 28 февраль ва 1 март кунлари Латвия Республикасидан бир қатор йирик компания вакиллари вилоятимизга ташриф буюришди. Улар вилоятимизнинг тадбиркорларига семинар ташкил қилишиб, унда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа Иттифоқи ва бошқа ривожланган мамлакатларга экспорт қилиш учун талаб қилинадиган Global G.A.P. сертификатлаш, иссиқхона ва муқобил энергия манбалари яратиш бўйича ўз тажриба ва малакаларини ўртоқлашдилар.

Германиянинг машҳур “Knauf” компанияси вакиллари Ўзбекистон туманида жойлашган Шўрсув карьерини кўздан кечиришди ва у ердан лабораторияда текшириш мақсадида гипс хомашёсидан намуна олдилар. Улар Қўқон ҳудудида сифатли гипсокартон ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқдалар.

Инвестиция бош бошқармаси фаолияти давомида ва орттирилган тажрибалар асосида хорижий инвестицияларни жалб қилиш, истиқболли инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда бир қатор камчилик ва муаммолар мавжудлиги аниқланди. Мисол учун, Қўқон эркин иқтисодий зонаси учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан зарур маблағлар ажратилмаётганлиги ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун зарур бўлган ишлар кечикаётганлиги ҳудудда ишларни суст кетаётганлигига асосий сабаб бўляпти.

Хорижий инвесторларни инвестицион муҳит ва имкониятлар ҳақида керакли маълумотлар ва ахборотлар билан етарлича даражада таъминланмаслиги, яъни ички ва қўшни бозорларнинг ҳолати, маркетинг тадқиқотлар, хорижий капитални сиёсий ва тижорат хавфлардан кафолатлаш,  инвестор ёки ҳамкор топиш, хомашё ва молиявий ресурслар, узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ва бошқа шу кабилар бўйича етарли маълумотларни тўлақонли етказиб берилмаётганлиги ҳамда инвесторларга кўмаклашиш бўйича умумлашган марказий тизимниннг мавжуд эмаслиги ушбу соҳадаги асосий муаммолардан бири саналади.

Халқаро донор ташкилотлар, молиявий институтлар, хорижий инвесторлар томонидан ажратиладиган грантлар, имтиёзли кредитлар ва инвестициялар асосида амалга ошириш учун вилоятда аниқ ҳисоб-китобларга асосланган тайёр лойиҳаларнинг мавжуд эмаслиги ҳам соҳада қийинчиликлар туғдиряпти.

Муаммо ва таклифлар ўрганилиб, тўсиқларнинг бартараф этилиши юртимизда инвестицион муҳитни ривожлантириш, мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш борасида эътиборли ишлар бажарилишига замин яратади.


Дониёрбек ҒАНИЕВ,

Фарғона вилоят Инвестиция

бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси.