Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТАТУ ФАРҒОНА ФИЛИАЛИ ҚОШИДАГИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН СЕКТОР ШТАБИ БОШҚА ЕРГА КЎЧИРИЛАДИ
2021-02-17 15:09:18 90
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ТАТУ Фарғона филиали қошидаги академик лицейга бориб, таълим муассасасининг моддий-техник базаси ҳамда лицей атрофидаги инфратузилма билан танишди.
Лицейда таълим жараёнлари ҳамда мавжуд ўқув жиҳозлари юзасидан таълим муассасаси раҳбарлари билан мулоқот қилган Хайрулло Бозоров, лицей биносида шаҳар ИИБ сектори штаби жойлашганини танқид қилиб, штабга алоҳида кириш-чиқиш йўлагининг ташкил этилмагани ўқув жараёнларига таъсир кўрсатишини таъкидлади. Шаҳар ҳокими ҳамда шаҳар ИИБ бошлиғига 3-сектор штабини қисқа фурсатда бўш турган бинолардан бирига кўчириш бўйича топшириқ берилди.
Лицей ёнида жойлашган хусусий тадбиркорга қарашли қаровсиз бино бўйича мулкдор билан мулоқот ўтказилди. Бино эгасининг бир неча кун аввал ўзгарганини маълум қилган тадбиркор, бу ерда замонавий диагностик клиника ташкил этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилаётганини, яқин фурсатда таъмирлаш ишлари бошланишини маълум қилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube