Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БАТКЕН ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ МАРҒИЛОНДА ЁШЛАР КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ҲАМДА ҲУНАРМАНДЛАР МАРКАЗИ БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2021-04-23 23:09:12    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Баткен вилояти губернатори Омурбек Суваналиев бошчилигидаги қўшни давлат делегацияси аъзолари Марғилон шаҳрида барпо этилаётган Ёшлар кичик саноат зонаси ҳамда Ҳунармандлар маркази билан танишишди.

Марғилон шаҳрида 4 гектар майдонда ташкил этилаётган Ёшлар кичик саноат зонаси меҳмонларнинг алоҳида эътиборини тортди. Бу ерда умумий қиймати 67,9 миллиард сўмлик 19 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида қарийб 1,5 мингта янги иш ўрни яратилади. Йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш хажми 92,6 млрд сўм бўлиши кўзда тутилган. Ёшлар кичик саноат зонасида барча зарурий муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиб бериш, ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар тақдим этиш каби жиҳатлар меҳмонлар томонидан қизиқиш билан ўрганилди.

Марғилон шаҳридаги Ҳунармандчилик маркази чегарадош вилоят делегацияси вакилларининг сўнгги манзили бўлди. Давлат-хусусий шериклик асосида қурилган ушбу 2 қаватли марказда 200 дан ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 

Қуйи қаватда атлас, адрас, шойи, бахмал, беқасам матолар тўқилади. Биринчи қаватдан тайёр маҳсулотлар кўргазмаси, подиум, чевархона ўрин олган. Бинонинг юқори қаватида эса қўлда ипакдан гилам тўқиш цехи жойлашган. Меҳмонлар ҳар бир қаватдаги жараёнларни катта иштиёқ билан томоша қилишди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube