Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 135 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАНЗИЛА НОРБОЕВА: ФАРҒОНА ХАЛҚИ МЕҲНАТКАШ, АЁЛЛАРИ САРИШТА

×

 2021-04-29 21:22:04    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Фарғона вилоятида бўлиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар билан секторлар кесимида “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида олиб борилаётган ишларни ўрганмоқда.

Аҳолини ҳаётдан рози қилиш бугун барча даражадаги раҳбарларнинг асосий вазифасига айланган. Хусусан, пастга тушиб, қуйи бўғин билан ишлаш орқали йиллар давомида ҳал этилмаётган муаммолар ўз ечимини топмоқда. Оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, эҳтиёжманд оилаларнинг мушкули осон бўлиб, ҳаётга умид уйғонаётгани ҳам аслида ана шу ислоҳотлар самарасидир.

Сенат раисининг ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, уй-жой муаммоларини ҳал қилиш, ёшлар сиёсати ҳамда ҳудудни “қизил” тоифадан чиқариш борасидаги ишлар бўйича ўрганишларининг дастлабки манзили Қўштепа тумани бўлди.



“Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини Марказий Фарғона чўлида жойлашган бўлиб, аҳоли асосан деҳқончилик, ҳунармандчилик билан шуғулланади. “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида ҳар бир хонадонда ўрганишлар олиб борилиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” шакллантирилган. Уларнинг бандлигини таъминлаш, даромад топишига кўмаклашиш мақсадида субсидиялар ажратилмоқда, бўш иш ўринларига таклиф этилмоқда. Шу билан биргаликда моддий-маънавий қўллаб-қувватланяпти. Маҳалла аҳлининг томорқадан самарали фойдаланишда йилдан-йилга тажрибаси ортаётгани ҳам оилалар фаровонлигини таъминламоқда.

Сенат раиси Саодатхон Умарова, Матлубахон Мирзаева ва Маъмурахон Турғуновалар хонадонида бўлиб, уларни “Аёллар дафтари”дан чиқариш борасида бажарилган ишлар билан танишди. Бу оилаларга маҳаллий ҳокимлик томонидан субсидиялар асосида иссиқхоналар қуриб берилган, ҳозирда қалампир, бодринг, помидор етиштирилмоқда. Карантин даврида “Саховат ва кўмак” жамғармалари орқали моддий-маънавий кўмак мунтазам равишда кўрсатилди, уй-жойлари таъмирланди.

Мулоқот чоғида мамлакатимизда хотин-қизлар масаласи доимо Президентимизнинг эътиборида бўлиб, ҳар бир оила бахтли ҳаёт кечириши учун зарур шароитлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди.




Маҳалла ҳудудидаги уч қаватли бино анча йиллардан буён ташландиқ ҳолатда эди. Туман ҳокимлиги бу ерни таъмирлаб, уй-жойларга муҳтож оилаларга беришни режалаштирган. “Акрам шох” масъулияти чекланган жамияти томонидан сифатли қурилиш ишлари бажарилди.

Эшонгузар маҳалласида яшовчи Муножатхон Боқиеванинг 4 нафар фарзанди бор. Ўн йилдан буён боғдорчилик дала шийпонида яшайди. Бу аёлга мазкур кўп қаватли уйлардан бири узоқ муддатга ижтимоий ижарага берилди. У ва фарзандларининг бу эътибордан қувончи чексиз.

– Президентимиздан миннатдормиз, – дейди Муножатхон. – Оталарча ғамхўрлик кўрсатяпти. Уйсизлик жуда ёмон экан. Йиллар давомида шундай шинам уйимиз бўлишини орзу қилардим.

Танзила Норбоева 3 нафар “Аёллар дафтари”да ҳисобга олиниб, нотурар жойларда яшаётган аёлга янги уйларнинг калитларини тантанали равишда топширди. Умуман олганда, туман бўйича 9 нафар ана шундай тоифадаги хотин-қизлар шу ердаги уйларга кўчиб ўтади.

 Шунингдек, маҳалла аҳли ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилоти ва мактабни таъмирлаб бериш масаласида Сенат раисига мурожаат қилди. Мазкур масала алоҳида назоратга олинди.

– Фарғона халқи меҳнаткаш, аёллари саришта, – дейди Танзила Норбоева. – Бу ерга келарканман, обод маҳалла ва кўчаларни кўриб, дилим яйради. Сиз, аёлларни нафақат ташқи қиёфангиз балки, қалбингиз ҳам гўзал эканлиги таҳсинга лойиқ. Ҳаётдан рози бўлиб яшашларингга кўмаклашиш мақсадида ўзим келдим. Аёллари, оналари бахтли юртда тараққиёт, юксалиш бўлади. Уларнинг кўзларида асло ёш бўлмаслиги керак.

Бугунги кунда туманда ёшларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “Абдулҳамид Абдурашид файзи” масъулияти чекланган жамияти томонидан ёшлар кооперацияси ташкил этилди. 7,2 гектар ер майдони 24 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ўғил-қизларга 30 сотихдан ажратиб берилди. Ҳозирда ёшлар бу ерда тарвуз ва қовун парваришламоқда. Сенат раиси мазкур дала майдонида бўлиб, ёшлар билан суҳбатлашди. Уларнинг орзу ва режалари билан танишиб, ҳунар ва билим ҳаётда доимо асқатишини таъкидлади.




Туманда “Fergana Global Textile” пахтачилик-тўқимачилик кластери самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Айни кунларда бу ерда уч мингдан ортиқ киши меҳнат қилаётган бўлиб, уларнинг 850 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Кластер томонидан “Қумтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида 100 миллион долларлик истиқболли лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бу 2 минг 700 та янги иш ўрни яратиш имконини беради.

Танзила Норбоева кластер фаолиятини кўздан кечириб, хотин-қизлар билан мулоқот қилди. Уларнинг таклифини эшитди, орзулари, кайфияти билан қизиқди.


“Лангар” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Uniform Partner” масъулияти чекланган жамиятида махсус кийим бош ишлаб чиқарилади. 35 нафар қишлоқ аёллари меҳнат қилмоқда. Сенат раиси бу ердаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Туман ҳокимлиги ва масъул мутасаддиларга жойларда бу каби ишлаб чиқариш тармоқларини кўпайтириш, ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш борасида тавсиялар берди. Корхонада ишлаётган аёллар суҳбат чоғида ўзларининг дил сўзларини билдирди.

Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари билан мулоқотда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш каби йўналишлардаги муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада сектор раҳбарлари ва депутатларнинг масъулияти муҳим эканлиги таъкидланди.



Тошлоқ туманида давом этган учрашувларда ҳам ҳудуд тараққиёти, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube