Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2021-06-09 10:11:19    41

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги Девонхона бўлими ташаббуси билан вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси, вилоятдаги тижорат банклари масъул раҳбарлари, мутахассислари, ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида жисмоний ва юридик шахслар томонидан энг кўп келиб тушаётган мурожаатларга асосий эътибор қаратилди.

Савол-жавобларга бой тарзда ўтган тадбирда тижорат банклари вакиллари оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилаётган кредитларни олиш тартиби ва йўналишлари, иккиламчи уйларни сотиб олиш тартиби, субсидия асосида уй-жойлар олиш тартиби каби турли масалаларда журналистларни қизиқтирган саволларга жавоблар беришди.

Шунингдек, иштирокчилар томонидан банк кредитларини олишда юзага келаётган муаммолар, айрим ходимларнинг ўз ишига масъулият билан муносабатда бўлмаётгани, уларга нисбатан эса тегишли чора-тадбирлар кўрилаётганлиги ҳам рўйи рост айтиб ўтилди. Баъзан фуқароларда кредит олиш тартиблари юзасидан маълумот ва тушунчаларнинг етарли эмаслиги ҳам банк ва мижоз ўртасида турли келишмовчиликларга сабаб бўлаётганлиги маълум қилинди. Бундай ҳолатларга барҳам беришда ташкил этилаётган матбуот анжуманлари муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. 

Эслатиб ўтамиз, жисмоний ва юридик шахслар ўзларини қизиқтирган саволларга Марказий банкнинг Фарғона вилояти бош бошқармасининг қуйидаги телеграм бот ва ишонч рақамига мурожаат қилиш орқали ҳам жавоб олишлари мумкин.

Мурожаат учун махсус бот: @cbufer_bot.

Телефон: (73) 244-11-66






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube