Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"ТАШАББУС-2021" КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2021-06-11 20:39:50    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида “Ташаббус-2021” кўрик-танлови вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Фарғона вилоятида “Ташаббус-2021” кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичларида 1678 та тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, улардан ғолибликни қўлга киритган 93 нафари вилоят босқичида қатнашишди.

Вилоят босқичида иштирок этган барча тадбиркорлар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Танлов якунига кўра, “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери” ва “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишларида ғолиблар аниқланди. 

Танлов ғолибларини вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев тақдирлади.

“Ташаббус-2021” кўрик-танлови вилоят босқичи дипломлари билан бирга биринчи ўрин соҳибларига офис мебели тўплами, иккинчи ўрин эгаларига музлаткич, учинчи ўринни қўлга киритганларга кондиционер совға қилинди. Шунингдек, 8 та қўшимча номинацияда ғолиблар аниқланиб, диплом ва совғалар билан тақдирландилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube