Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЖАҲОН БАНКИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ЗАМОНАВИЙ КЎП ТАРМОҚЛИ ТИББИЁТ МАРКАЗИ ҚУРИЛАДИ

×

 2021-07-15 14:14:19    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов ҳокимлик қабуллар уйида Насер Масуд ҳамда Лабиб Абс бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси билан учрашди. 

Учрашувда Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Фарғонада қуриладиган ва замон талаблари даражасида жиҳозланадиган кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилиши жараёнлари муҳокама қилинди.

 Файзулло Қосимов меҳмонларга ташриф учун миннатдорчилик билдирилиб, Фарғона вилояти, ҳақида, вилоятнинг хорижий давлатлар билан алоқалари, инвестицион салоҳияти ҳамда тиббиёт соҳасида эришилган ютуқлари тўғрисида батафсил маълумот берди.

 Мулоқот чоғида барпо этилиши кўзда тутилган тиббиёт маркази учун ажратилган жой, унга коммуникация тармоқларининг тортилиши, ҳамкорликдаги чора-тадбирлар ҳақида сўз борди. Якунда олдинда турган режалар келишиб олинди.

- Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг розилиги ва Молия вазирлигининг келишуви билан Жаҳон банки ҳисобидан вилоятимизда кўп тармоқли тиббиёт марказини қуриш режалаштирилган. Янги лойиҳа Фарғона шаҳрида амалга оширилади. Энг илғор тиббий жиҳозлар билан таъминланган марказ барпо этилади. Халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида яна бир қадам ташланмоқда, - деди учрашувда иштирок этган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажонов.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube