Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 188 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТУРИЗМ СОҲАСИ ВАКИЛЛАРИ ОКТЯБРЬ ОЙИДА РОССИЯНИНГ ЕКАТЕРИНБУРГ ШАҲРИДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН “EXPOTRAVEL-2021” ЙИРИК ХАЛҚАРО САЙЁҲЛИК КЎРГАЗМАСИДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР

×

 2021-09-03 16:42:39    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, Фарғона вилояти делегацияси аъзолари август ойининг сўнгги ўн кунлигида Россиянинг бир қатор шаҳарларида бўлиб, хориждаги ватандошлар билан мустақиллигимизнинг 30 йиллик тантаналарини нишонладилар. Ана шу тадбирлар давомида вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси вакили Урал туризм ассоциациясининг лойиҳалар бўйича директори Дарья Забарьева билан учрашув ўтказди. 

Дастлаб Фарғона вилоятининг туристик салоҳияти ва имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Ўз навбатида Дарья Забарьева 1996 йилда ташкил этилган Урал туризм ассоциацияси томонидан Урал вилояти туризм бозорининг 70 фоизи қамраб олинганлиги, ассоциацияга 90 дан ортиқ турли ташкилотлар аъзо экани ҳақида маълум қилди. Мулоқот чоғида икки томон вакиллари ҳамкорликдаги ишлар ҳақида маслаҳатлашиб олдилар.

Фарғона вилояти туризм соҳаси вакиллари 2021 йил 1-2 октябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган “Expotravel - 2021” йирик халқаро сайёҳлик кўргазмасига расмий таклиф этилдилар.

Маълумот учун, “Expotravel-2021” халқаро сайёҳлик кўргазмасида дунёнинг етакчи сайёҳлик компаниялари, Россиянинг энг йирик туроператорлари, яқин ва узоқ хорижий сайёҳлик компаниялари ўзларининг қизиқарли таклиф ва тақдимотлари билан қатнашадилар.

 Дастурга кўра, туристик бизнеснинг долзарб масалаларига бағишланган конференциялар ва давра суҳбатлари, мамлакатлараро ва минтақалараро тақдимотлар, маҳорат дарслари бўлиб ўтади. Энг муҳими унда туризм йўналишида ҳамкорларни топиш, соҳа истиқболи учун янги имкониятларни кашф этиш мумкин.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube