Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 193 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-10-25 15:09:09    50

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ишбилармонлари ҳамда тадбиркорларини қийнаётган масала ва муаммоларни ҳал этиш, уларга янада қулай муҳит ва шароит яратиш мақсадида ташкил этилаётган бу галги қабулда 70 нафардан зиёд мурожаат кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев ва вилоят ҳокими ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашевлар тадбиркорлар мурожаатларини бирма бир тинглаб, тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари иштирокида уларни ҳал этиш чора-тадбирларини белгиладилар.

Вилоят “Тадбиркорлар уйи”да ўтказилган қабулда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан келган тадбиркорлар 100 ўринли савдо мажмуаси, хизмат кўрсатиш шахобчаси, хусусий клиника ташкил этиш учун ер майдони ажратиш, дебитор қарздорликни ундириш, 2 қаватли автотураргоҳ ташкил этиш, тадбиркорлик фаолиятини тиклаш, эгалик ҳуқуқини тиклаш, компенсация тўловини ундириш, ақлли бекат ташкил этиш, ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун кредит олиш, эко дўкон ташкил этиш, электр, газ таъминотини яхшилаш ва яна бошқа масалаларда мурожаатлар қилдилар. 

Мурожаатларнинг ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича масъул мутасаддиларга тезкор ва аниқ вазифалар берилди. Қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тадбиркорларга тушунчалар берилди ҳамда лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича амалий ёрдам берилишига келишилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube