Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РИШТОНДАГИ БУРҲОНИДДИН АР-РОШИДОНИЙ АЛ-МАРҒИНОНИЙ ЗИЁРАТГОҲИ ҲУДУДИДА ЙИРИК МАЪРИФИЙ МАРКАЗ БАРПО ЭТИШ ҲАМДА “ФИҚҲ” ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2021-11-16 09:45:53    233

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Риштон туманидаги ўрганишлар жараёнида тумандаги Бурҳониддин ар-Рошидоний номидаги “Соҳиби Ҳидоя” зиёратгоҳида бўлди. Хайрулло Бозоров, вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг халқаро грантини жалб этган ҳолда зиёратгоҳни реконструкция ва реставрация қилиш лойиҳаси билан жойида танишди.

Зиёратгоҳнинг “Соҳиби Ҳидоя” деб аталиши фиқҳ илми, яъни Ислом ҳуқуқшунослигининг энг забардаст алломаларидан бири, “Бурҳониддин вал-Милла” (диннинг ва халқларнинг ҳужжати) номи билан шарафланган буюк олим Бурҳониддин Ар-Рошидоний Ал-Марғинонийнинг фиқҳ илмидаги шоҳ асари бўлган “Ал-Ҳидоя”дан олинган бўлиб, форсийда “Ҳидоя асарининг эгаси, яъни муаллифи” деган маънони англатади.

Режалаштирилаётган лойиҳага кўра, “Соҳиби Ҳидоя” зиёратгоҳи ҳудудида янги ва замонавий бино-ишоотлар қурилиши ва унинг негизида “Фиқҳ” илмий-амалий маркази ташкил этиш, кутубхона барпо этиш, зиёрат туризмини янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Лойиҳа билан танишган вилоят ҳокими, янги мажмуада Бурҳониддин Ар-Рошидоний Ал-Марғинонийнинг ҳаёти ва асарларига бағишланган музей ташкил этиш таклифини илгари сурди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube