Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилоятида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг натижалари

 2021-10-11 09:41:59    132

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда вилоятимизда аҳолининг ҳар бир мурожаатига жиддий эътибор қаратилиб, ҳокимият ва бошқарув тизимида ишлаётган ҳар бир раҳбар ва ходимларнинг жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатларига масъулият билан ёндошишларини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Таҳлилларга кўра, 2021 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари томонидан вилоят ҳокимлигига 6 217 та, шундан вилоят ҳокимлигига тўғридан-тўғри 4 554 та ёзма ва 1 663 та электрон мурожаатлар келиб тушган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 баробарга ёки 4 375 тага кўпайган.

Мурожаатлар мазмун-моҳиятига кўра таҳлил этилганда, ижтимоий нафақа тайинлаш масалалари 275%, уйларни таъмирлаш масалалари 204%, соғлиқни сақлаш масалалари 200%, электр ва газлаштириш масалалари 196%,  тадбиркорликни ривожлантириш  масалалари 148%,  банк кредити масалалари 144%, моддий ёрдам масалалари 142%, халқ таълими масалалари 136%, уй-жой ва ер олиш масалалари 134%, маҳалла масалалари 134%, қурилиш  масалалари 119%га ортган.

Жумладан, вилоятимизда мурожаатларни ижобий ҳал этиш даражаси 52,1 фоизни ташкил этган бир пайтда, бу кўрсатгич Қўштепа туманида 38,7 фоиз, Сўх туманида 39,9 фоиз, Тошлоқ туманида 40,1 фоизни ташкил этди. Бунинг натижасида, мурожаатларни тўлиқ ва сифатли кўриб чиқилмаганлиги, мурожаатларни ўрганиш натижаларидан норози бўлганлиги учун вилоят ҳокимлигига 345 та такрорий мурожаатлар келиб тушган.

Шулардан, энг кўп такрорий мурожаатлар Фарғона (51), Қўқон (32 та), Марғилон (31 та) шаҳарлари, Олтиариқ (25), Ўзбекистон (22 та), Бувайда (21 та) та, Фарғона (20 та) туманлари ҳокимликларига тўғри келган.

Ушбу ҳолатлар ва мурожаатларни тўлиқ ва сифатли кўриб чиқилмаганлиги, жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмаганлиги натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Марғилон (3,8 баробар), Фарғона (3,6 баробар), Қувасой (3,8 баробар), шаҳарлари, Сўх (4,6 баробар), Қўштепа (4,3 баробар), Ёзёвон (4,1 баробар), Тошлоқ (4,1 баробар), Фурқат (4,3 баробар), Фарғона (3,9 баробар), Қува (3,9 баробар) туманларида ортган.

Жойлардаги тизимли муаммолар чуқур ўрганилмаганлиги, уларни ўз вақтида ҳал этиш чоралари кўрилмаганлиги сабабли Марғилон шаҳрида нафақа тайинлаш (7,3 баробар), Фарғона (3,6 баробар), Қувасой (3,2 баробар) шаҳарлари, Учкўприк (4,6 6аробар) туманида моддий ёрдам, Бағдод туманида уй-жой билан таъминлаш (2,9 баробар), Бувайда туманида уйларни таъмирлаш (4,1 баробар), Ёзёвон туманида фермер хўжаликлари (7,2 баробар), оила (5,2 баробар), банк кредити ажратиш (3,7 баробар), Учкўприк туманида банк кредити ажратиш (7,1 баробар), фермер хўжаликлари (8 баробар), Олтиариқ туманида маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти (5 баробар), соғлиқни сақлаш (3,7 баробар) масалаларига оид мурожаатлар келиб тушиши кескин ортиб кетган.

Ҳокимликларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан келган мурожаатлар билан ишлашда етарли назорат ўрнатилмаганлиги натижасида 303 та, шундан Фарғона (40 та), Марғилон (10 та), Қўқон (24 та) шаҳарлари, Олтиариқ (17 та), Риштон (16 та), Учкўприк (10 та), Тошлоқ (10 та) туманлари, Маҳалла ва оилан қўллаб-қувватлаш (24 та), Соғлиқни сақлаш (23 та) бошқармаларида мурожаатларни ўрганиш асоссиз равишда кечиктирилган.