Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БУВАЙДА ТУМАНИДА МЕБЕЛЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН ЙИРИК САВДО ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЖМУАСИ БАРПО ЭТИЛИБ, ЮЗЛАБ ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛАРГА КРЕДИТ АСОСИДА БЕРИЛАДИ

×

 2021-12-03 17:59:41    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, туман ва шаҳарларда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишларнинг бориши, янги ишлаб чиқариш лойиҳалари, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар билан танишиш, берилган топшириқлар ижросини секторлар раҳбарлари томонидан ижросини ўрганиш доирасида Бувайда туманида бўлди.

Вилоят ҳокими, вилоят секторлари раҳбарлари билан туманнинг Чўмбоғиш маҳалласида бўлиб, мебель ва эшик ромлар ишлаб чиқарувчи ҳунармандлар ва тадбиркорлар билан учрашди.

Чўмбоғишда 500 га ҳунарманд ва тадбиркор оила қўл меҳнати ҳамда кичик саноат усулида эшик ва ромлар, уй ва ошхона мебеллари, юмшоқ мебеллар, дарвоза ва сўрилар, шунингдек турли ёғоч ўймакорлиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Маҳаллада деярли барча ушбу фаолият тури билан машғул. 

Вилоят ҳокими ишлаб чиқарилган ва ясалган маҳсулотлар намуналари билан танишди. Сўнгра тадбиркор ва ҳунармандлар билан самимий мулоқот қилди.

Маҳалла аҳли вилоят раҳбарига маҳсулотларни йўл бўйида очиқ ҳудудда сотишларини айтиб, ёпиқ савдо мажмуаси қуриб берилишида ёрдам сўрадилар. Шунингдек, хонадонларда ишлаб чиқариш жараёнлари кундалик турмушга ҳалақит беришини айтиб, ишлаб чиқариш зонаси ташкил этиш учун ер майдони ажратиш масаласини ўртага ташладилар.

Вилоят ҳокими, тадбиркор ва ҳунармандлар учун яқин ҳудудда мебелчиликка ихтисослашган йирик савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаси барпо этиб берилишини, бунда ишлаб чиқариш ва савдо майдонлари тайёр ҳолатда кредит асосида берилишини маълум қилди. Вилоят раҳбарининг топшириғи билан шу куннинг ўзидаёқ янги мажмуада жой олиш истаги бўлган фуқаролардан талаб этиладиган майдон ҳажми кўрсатилган ҳолда ариза олишга киришилди.

Хайрулло Бозоров, шу ҳудуддаги бўш ер майдонларини ҳам кўздан кечириб, янги мажмуа қуриш учун жой ажратиш имкониятларини ҳам ўрганди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube