Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УЧКЎПРИК ТУМАНИДА 1000 ТА ХОНАДОНГА КРЕДИТ АСОСИДА 2 БОШДАН ХОРИЖДАН КЕЛТИРИЛАДИГАН ЗОТДОР ҚОРАМОЛ КООПЕРАЦИЯ УСУЛИДА ТАРҚАТИЛАДИГАН БЎЛДИ. ОЛИНГАН СУТНИ “SADAF SUT” КОРХОНАСИ СОТИБ ОЛАДИ

×

 2021-12-04 09:20:06    134

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Учкўприк туманидаги сутни қайта ишлаш ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Sadaf sut” оилавий корхонаси фаолияти билан танишди.

Туманнинг Боғи бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ушбу корхонада бугунги кунда 80 та иш ўрни яратилган. Туркия, Германия ва Италияда ишлаб чиқарилган замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада сутни қайта ишлаш орқали қатиқ, сметана, творог, пишлоқ, қаймоқ, бринза каби 20 турдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Корхонанинг лойиҳа қиймати 22 миллиард сўм бўлиб, шундан 5 миллиард сўми банк кредити ҳисобланади. Ҳозирда ишлаб чиқариш қуввати 3 минг 650 тоннани ташкил этаётган “Sadaf sut” корхонасида, келгусида ишлаб чиқариш қувватини қарийб 30 минг тоннага етказиш ва 600 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Корхона муассислари вилоят раҳбари билан мулоқотда қайта ишлаш учун сутни аҳолидан сотиб олиниши, вилоятнинг бошқа ҳудудлари ва қўшни вилоятлардан келтирилишини айтиб, етарли сут йўқлиги натижасида корхона тўла қувват билан ишлай олмаётганини маълум қилдилар.

Давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли даромадини ошириш учун хонадонларда чорвачиликни ривожлантириш юзасидан берилган топшириқ ижросини бажариш орқали ушбу корхонани сут билан етарли миқдорда таъминлаш мумкинлигини қайд этган вилоят ҳокими, Учкўприк туманига 2000 бош зотдор сигир келтириб, чорва боқиш имконияти мавжуд 1000 та хонадонга 2 бошдан кооперация усулида кредит асосида тарқатиш ҳамда “Sadaf sut” томонидан соғиб олинган сутни йиғиш шахобчалари ташкил этган ҳолда аҳолидан сотиб олиш таклифини билдирди. Беларусь, Украина ёки Голландиядан маҳаллий муҳитга мослашиб кетадиган зотдор қорамолларни танлаб бериш ҳам “Sadaf sut” корхонаси томонидан амалга оширилса, ветеринария хизматлари кўрсатиш ва улгуржи озуқа-ем сотиб олиб арзонроқ нархларда тарқатиш йўлга қўйилса натижа самаралироқ бўлиши таъкидланди. Корхона раҳбарлари вилоят ҳокимининг таклифини катта мамнуният билан қабул қилдилар.

 Туман ҳокими ва секторлари раҳбарларига қорамол боқиш истагини билдирган хонадонлар рўйхатини тез фурсатда шакллантириш вазифаси топширилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube