Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОАВ ВАКИЛЛАРИ ВА БЛОГЕРЛАР: БАҒДОД ТУМАНИ ГУЛИСТОН МАҲАЛЛАСИДА БАРПО ЭТИЛГАН ШАҲАРЧАДА ҚУРИЛГАН БИНОЛАР СИФАТИ БИЛАН БОҒЛИҚ ТАРҚАЛГАН УЙДИРМАЛАР АСОССИЗ! 

×

 2021-12-04 18:35:28    44

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда аноним манбалардан Бағдод туманининг Гулистон маҳалласида бунёд этилган замонавий шаҳарчадаги биноларнинг қурилиш сифати билан боғлиқ уйдирма маълумотлар тарқалиши ортидан 30 дан зиёд ОАВ вакиллари ва блогерлар Бағдод туманида Гулистон маҳалласида бўлишди. 

Республика ва вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари, вилоятда фаолият юритаётган барча блогерлар, ижтимоий тармоқлар администраторлари ҳамда фаоллари туман ҳокими Восилжон Назаров, туман секторлари раҳбарлари ҳамда вилоят Давлат архитектура қурилиш назорат инспекцияси раҳбари билан бирга шаҳарчада барпо этилган уйларнинг қурилиш сифати ва аҳоли учун қулайликлар, ижтимоий объектлар билан танишдилар.

Шаҳарчада қурилган биноларни, хонадонларни бирма бир айланиб, мутасаддилар ва хонадонларда яшаётган аҳоли билан мулоқот қилган журналист ва блогерлар, кўп қаватли уйларнинг бетон пойдевори бўлиниб кетгани, бир нечта уйларнинг деворларида ёриқлар пайдо бўлгани, бундай уйларнинг бузиб ташлашга киришилаётгани ҳақида тарқатилган ғаламисона маълумотларнинг тўла асоссиз эканига гувоҳ бўлдилар.

Туман ҳокими Восилжон Назаров ОАВ вакиллари ва блогерлар билан мулоқот чоғида барча турар жойлар ва ижтимоий объектлар қурилиш соҳасидаги мавжуд нормалар, қоидалар ва стандартларга тўла амал қилган ҳолда, юқори сифатга эга қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда барпо этилганини таъкидлаб, ёлғон маълумотларни тарқатаётганларни Бағдод туманига келиб, мавжуд ҳолатни ўз кўзлари билан кўришга чақирди.

Матбуот вакиллари ва ижтимоий тармоқлар фаоллари, беш йил олдин қишлоқ жойида бундай кўп қаватли гўзал бинолар қурилиши мумкинлигини тасаввур қилиш ҳам қийин бўлганини ва буларнинг барчаси инсон манфаати учун, унинг қадрини юксалтириш учун хизмат қилаётгани чиндан ҳам жуда катта ижтимоий воқеълик эканини қайд этишди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube