Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙНИНГ FHT FUTURE TECHNOLOGY КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОПАРК ҲАМДА 350 МИЛЛИОН ДОЛЛАР ИНВЕСТИЦИЯ ҲИСОБИГА 500 ГЕКТАР МАЙДОНДА ҚУЁШ ФОТОЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ БАРПО ЭТИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2021-12-07 23:12:54    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Хитойнинг Fht Future Technology компанияси вакиллари Ли Венжин ва Чен Хингянг ҳамда компаниянинг мамлакатимиздаги ҳамкорларидан иборат инвесторлар гуруҳини қабул қилди.

Fht Future Technology ижрочи директори Ли Венжин вилоят ҳокимига компаниянинг Фарғона вилоятида амалга ошириш режалаштирилаётган йирик инвестицион лойиҳасини ҳақида тақдим этди.

Лойиҳага кўра, Fht Future Technology компанияси Фарғона вилоятида 25 гектар майдонда инновацион технопарк ҳамда 350 миллион доллар инвестиция ҳисобига 500 гектар майдонда қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқарилган электр энергиясини технопаркда жойлаштириладиган хорижий корхоналарни таъминлашга йўналтириш кўзда тутилган. Технопаркда замонавий инновацион технологияларга асосланган маҳсулотлар, шу жумладан дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари ишлаб чиқариш мақсад қилинган. Шунингдек, юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам ўрин олган.

Вилоят ҳокими лойиҳанинг ҳар бир банди бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш юзасидан инвесторлар вакиллари ва вилоят мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш таклифини билдирди. Шунингдек, чўл зоналардаги қум ва тошлоқ, сувсиз ерларда лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

Ҳамкорликда музокараларни давом эттириш бўйича келишиб олинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube