Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДАНҒАРАДА ҲАР БИР ХОНАДОН ЭЪТИБОРДА БЎЛАДИ: ПРОФИЛАКТИК ҲИСОБДА ТУРУВЧИ ВА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА КЎМАК КЎРСАТИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

×

 2021-12-07 23:19:51    38

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Данғара туманида олиб борилган ўрганишлар жараёнида Қияли МФЙ Олчазор кўчасидаги профилактик ҳисобда турувчи хонадонда ҳам бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари, иш билан бандлиги, томорқадан унумли фойдаланиш ҳолати билан танишди.

Олчазор кўчасида яшовчи Фаррух Абдумаликов хонадонида 9 киши, ота-онаси, ўзининг оиласи ва укаси ҳам оиласи билан яшайди. Хонадонда муқим ишловчилар йўқ, кунлик топилган даромад ҳисобига рўзғор тебратилади. Ҳам отаси, ҳам ака-укалар ёлланма ишчи бўлиб ишлайди. Аёллари эса уй ишлари билан банд.

Вилоят раҳбари Фаррух Абдумаликов билан суҳбат давомида хонадондаги бўш турган томорқага эътибор қаратди. 

Туман сектор раҳбарларига бўш томорқа ўрнида иссиқхона қуриб, ернинг унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда у ерда помидор, бодринг, кўкатлар экишни ташкил этиш топшириғини берди. Бундан ташқари, кредитга чорва ҳайвонлари ҳам берилиши маълум қилинди.

Шу куни вилоят ҳокими тумандаги “Телиминг” МФЙ Билим кўчасида яшовчи Эргашевлар хонадонида ҳам бўлди. Уй эгаларига кредит эвазига 18 та қуён, 53 дона товуқ ҳамда 5 та қўй берилган ва оиланинг доимий даромад манбаи яратилган. 

Хайрулло Бозоров бу хонадонни камбағалликдан чиқариш учун амалга оширилган ишларни намуна сифатида қайд этиб, туманда бундай тажрибани кенгайтириш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун фуқаролар бандлигини таъминлаш муҳим масала эканлигини таъкидлаб, секторлар раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube