Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 133 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОН ШАҲРИДАГИ “ЁДГОРЛИК” КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИЛИШ УЧУН КЎМАК БЕРИЛАДИ

×

 2021-12-11 11:00:14    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Марғилон шаҳрида амалга оширилган ўрганишлар жараёнида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда вилоят секторлари раҳбарлари ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Ёдгорлик” корхонаси фаолияти билан ҳам танишдилар.

Корхона раҳбари Аъзамхон Абдуллаев 1924 йилда ателье шаклида ташкил этилиб, кейинчалик “Хон атлас” номи билан бу ерда ишлаб чиқариш амалга оширилганлигини, 1981 йилда корхонага айланиб, 1991 йилда эса у халқаро ЮНЕСКО ташкилоти томонидан туризм йўналишида алоҳида эътироф этилганини айтиб ўтди.

Корхонада классик ва замонавий йўналишларда иш ташкил этилмоқда. Ип ва жундан тайёрланган шолчалар, табиий бўёқлар ишлатилган матолар, улардан тикилган либосларга хорижда ҳам қизиқувчилар кўп. Бу ерда хатто ипак қолдиқларидан ҳам самарали фойдаланиб, улардан гиламлар тайёрланади.

 Қачонлардир 600 нафаргача ишчилари бўлган корхонада ҳозирда 80 нафар ходим ишламоқда. Дунёдаги пандемик вазият ва туристлар оқимининг камайиши ҳам бунга ўз сезиларли таъсирини ўтказган. Хайрулло Бозоров, Давлатимиз раҳбарининг миллий ҳунармандчилигимизни ривожлантириш, халқаро миқёсда тарғиб этишга бўлган алоҳида эътиборлари, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, уларга шароитлар яратиш бўйича топшириқларидан келиб чиқиб “Ёдгорлик” корхонаси фаолиятини ривожлантирилиш учун ҳам керакли кўмак берилишини қайд этди.

Корхонада чет эллик ҳамкорлар билан яқин алоқалар ўрнатилиб, саноат туризмини ривожлантиришга ҳаракат қилинмоқда. Пандемия шароитига мослашган ҳолда тайёр маҳсулотлар онлайн савдога чиқарилиб, харидорларга етказилмоқда.

Хорижлик хамкорлар кўмагида 2022 йилда Тожикистон ва Қирғизистоннинг Ўш ва Сўғд вилоятлари, шунингдек, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари иштирокида “Fergana Valley” фестивалини ўтказиш, 2023 йилдан бошлаб эса Мода ҳафталикларини ташкил этиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақида вилоят ҳокимига атрофлича маълумот берилди. Вилоят ҳокими шу ерда хорижлик ҳамкор ташкилотчилар билан ҳам онлайн мулоқот қилди ва бундай тадбирлар Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ҳам доимо қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

Шу куни тадбир иштирокчилари “Ёдгорлик” корхонасида ташкил этилаётган ва ҳозирда таъмирлаш-жиҳозлаш ишлари олиб борилаётган дизайнерлик бўлимини ҳам кўздан кечирдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube