Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭКОШАҲАР ҲУДУДИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН 70 ГЕКТАРЛИК “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” БОҒИНИНГ ЯНА 29 ГЕКТАРИГА ДАРАХТ ЭКИЛДИ

×

 2021-12-11 11:02:52    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғонада эзгу ташаббуслар кенг қулоч ёзмоқда. 300 гектарлик майдонда бунёд этилаётган Экошаҳарда эндиликда осмонўпар биноларга янада кўрк берадиган “Янги Ўзбекистон” боғи ташкил этилмоқда. 70 гектардан иборат ушбу боғнинг дастлабки 10 гектарида ноябрь ойининг сўнгги ўн кунлигида дарахт экиш тадбири амалга оширилган бўлса, кеча “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида яна 29 гектар майдонга каштан, дуб, чинор, лола дарахти, катальпа каби 16 турдан зиёд турли манзарали дарахт кўчатлари қадалди. 

Тадбир аввалида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 40 мингдан зиёд аҳоли учун мўлжалланган Экошаҳарда амалга оширилаётган ишлар, вилоятдаги дарахт экиш жараёнлари ҳақида тўхталиб ўтди.

 - “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Республикамиз бўйича 200 миллион дона ва бизнинг вилоятимизда 15 миллион дона манзарали ва мевали кўчатларни экиш бўйича вазифа, топшириқ берилган. Куз ва баҳорги мавсумларга бўлиб олган ҳолда бутун вилоятимиз бўйича шаҳар ва туманларимизда жадаллик билан кўчат экиш давом этяпти. Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб 1 мартгача бизга белгилаб берилган 15 миллиондан кўпроқ дарахт экиб, энг аввало Президентимиз бошлаган эзгу ғояни вилоятимизда энг намунали қилиб бажаришга, қолаверса, юртимизни экологик тозалигига, умуман яшиллигига ўзимизни ҳиссамизни қўшишни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз”, - деди вилоят раҳбари.

Вилоят ҳокимлиги, вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа идоралари ва ташкилотларининг ҳар бирининг “Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудида алоҳида боғи бўлади. 

Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги, вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа идоралари ва ташкилотлари вакиллари “Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудида ўзларига ажратиб берилган қисмга юқори кайфиятда кўчат экишни бошладилар. 29 гектар майдонда ҳар бир идоранинг яшил боғи барпо бўлади. Қачонлардир дашт бўлган ва фойдаланилмай ётган ерларда “Янги Ўзбекистон” боғини яратиш иштиёқи фарғоналикларни бир мақсад йўлида бирлаштирди. Нуроний отахонлар дуога қўл очиб, эзгу ишга қут-барака, янги боғнинг бунёдкорларига куч-қувват тиладилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube