Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ МАРҒИЛОНДА БАЛИҚЧИЛИК ВА ТЕКСТИЛЬ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2021-12-14 12:33:16    38

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Марғилон шаҳридаги “Mr. fish company” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси ҳамда “Тексажен Текстиль” МЧЖ корхоналари фаолияти билан танишди.

Йўрмадўз МФЙ ҳудудида собиқ тўқимачилик комбинати биносида ташкил этилган “Mr. fish company” корхонасида форель балиқлари етиштириш йўлга қўйилган. Вилоят ҳокими умумий 10 гектар майдонда, 6 гектар бино иншоотда ташкил этилган балиқчилик фаолияти билан танишар экан, етиштирилаётган балиқ ҳажми ҳамда яратилган иш ўринлари объект ҳажмига номутаносиб эканига эътибор қаратди. Хайрулло Бозоров, корхона вакилларига бино-иншоотдан самарали фойдаланиш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқиш юзасидан ўз мулоҳазаларини билдириб, асосий сармоядорлар билан бу масала юзасидан мулоқот ўтказиш лозимлигини қайд этди.

"Машад" МФЙ ҳудудида текстиль ва тўқимачилик махсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошираётган “Тексажен Текстиль” МЧЖда бўлган вилоят ҳокими, лойиҳа қиймати 15 миллион евро бўлган ушбу корхонанинг қурилиш ишларининг бориши билан танишди. Корхона келгуси йилда ишга тушиши кўзда тутилган.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube