Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 189 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ТУМАНИДА ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАССИВИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

×

 2021-12-14 13:13:22    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 декабрь куни қабул қилинган “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари талабларидан келиб чиқиб, Фарғона туманидаги Янги аср МФЙда 21 гектардан зиёд майдонда Янги Ўзбекистон массивини қуриш ишлари жадаллик билан бошланди. 

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда қурилиш ҳудудида бўлиб, қурилиш жараёни билан бирга электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмаси барпо этиш ҳамда аҳоли учун қулай шарт-шароит яратиш ишларини ҳам тенг олиб бориш бўйича туман раҳбарларига тегишли топшириқлар берди. 

Ҳудудда 56 та кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, маҳалла идораси, Маданият уйи, савдо шахобчалари, тиббиёт масканлари, спорт комплекси, сайлгоҳ каби турли ижтимоий объектлар қад ростлайди.

Янги Ўзбекистон массивида 7 гектар майдонда яшил ҳудуд - “Янги Ўзбекистон” боғини ташкил этиш ҳам режалаштирилган бўлиб, Хайрулло Бозоров ишларни тизимли олиб бориш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгилади.

Миндонобод МФЙда эса аҳолини арзон уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида белгиланган дастур асосида 22 та кўп қаватли уйлар қурилиши деярли якунланиб, Янги йил байрами арафасида фойдаланишга топширилади. 13 та 5 қаватли ва 9 та 4 қаватли жами 606 та хонадондан иборат турар-жой мажмуасида амалга оширилган ишларни кўздан кечирган вилоят раҳбари, уйларнинг фасад қисмларини пардозлаш ишларига ҳам алоҳида эътибор бериш, ҳудудни ободонлаштириш, биноларнинг олд қисмига манзарали дарахт кўчатлари экиш борасида кўрсатмалар берди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube