Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВАСОЙ ШАҲРИГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

×

 2021-12-17 20:27:25    53

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 17 декабрь куни халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида шаҳар кенгаши депутатлари, вилоят ва шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар раислари, жамоатчилик фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди ва айрим раҳбарларнинг Президентимиз амалга ошираётган ислоҳотларни тўғри тушуниб етмаётганини танқид остига олди.

 “Энди қуруқ рақам учун эмас, албатта, натижа учун ишлайдиган давр келди”, - деди вилоят раҳбари. 

Қувасой шаҳри улкан имкониятларга эга бўлсада кўплаб соҳаларда оқсоқлик кузатилаётгани, ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастурларининг ижроси қониқарсиз эканлиги, саноат, тадбиркорлик учун қулай инфратузилма мавжуд бўлсада, шаҳарда ишсизлик муҳим муаммолардан бирига айлангани, кўп қаватли уйлар қурилиши, қишлоқ хўжалиги ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги таъкидланди. Шунингдек, шаҳар сектор раҳбарларининг ишлари ҳам назоратда эканлиги, улар иш фаолиятларини янада жонлантиришлари зарурлиги айтиб ўтилди.

Бугунги сессияда лавозимидан озод этилган Равшан Раҳимжонов ўрнига янги шаҳар ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Зафаржон Тўрақулов номзоди Қувасой шаҳар депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди ва Зафаржон Тўрақулов шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Зафаржон Тўрақулов 1974 йилда Бувайда туманида туғилган. 1996 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган. 1996-1998 йиллар - Фарғона вилояти “Зафар” хусусий фирмаси раҳбари, 1998-2001 йилларда Фарғона вилояти “Шодлик” фермер хўжалиги раҳбари бўлиб фаолият олиб борган. 2001-2002 йилларда “Пахта-банк” акциядорлик-тижорат банки Фарғона вилояти Янгиқўрғон бўлими етакчи мутахассиси бўлган бўлса, 2002-2008 йилларда “Универсалбанк” хусусий очиқ акциядорлик тижорат банкида турли лавозимларда ишлаган. 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчиси бўлган. 2010 йилдан яна “Универсалбанк” хусусий очиқ акциядорлик тижорат банкидаги фаолиятини давом эттириб, 2012 йилда “Универсалбанк” хусусий очиқ акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси этиб тайинланган.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube