Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТУРКИЯНИНГ BTC YAPI A.S КОМПАНИЯCИ ҚУРИЛИШ ВА ОБЪЕКТЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ЙЎНАЛИШИДА ФАРҒОНАДА ИШ БОШЛАШГА ТАЙЁР

×

 2021-12-17 21:42:57    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев Туркиянинг BTC Yapi A.S компанияcи таъсисчиси ва бош директори Жахит Ўзтурк билан учрашди.

Дастлаб мулоқотда Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасида турли йўналишларда ўзаро алоқалар кун сайин ривожланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва ташаббуси билан ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинганлиги қайд этилди. 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев икки давлат муносабатларини янада жонланишида Фарғона вилоятининг ўзига хос ўрни, Фарғонадан Туркияга тўғридан тўғри авиапарвозларнинг йўлга қўйилганлиги натижасида туризм, тадбиркорлик ва бошқа йўналишларда алоқалар кенгайиб бораётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, ҳозиргача туркиялик тадбиркорлар иштирокида вилоятда тикув-трикотаж маҳсулотлари ва мева-сабзавотларни қайта тайёрлаш бўйича лойиҳалар амалга оширилганлиги, қурилиш йўналишида ҳам ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида меҳмон Жахит Ўзтурк ҳам Ўзбекистондаги, жумладан, Фарғонадаги ўзгаришлардан хабардор эканлигини қайд этди. У раҳбарлик қилаётган 1996 йилда ташкил топган BTC Yapi A.S компанияси турли давлатларда касалхоналар, меҳмонхоналар, савдо марказлари, турар-жой бинолари, аэропортлар қуриш каби лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётганлигига эътибор қаратди. Кўп йиллик фаолияти давомида орттирган тажрибалари асосида Фарғонада ҳам ҳудуд имкониятларини ўрганиб хорижий стандартлар ва янги замонавий технологиялар билан иш бошлаш ва объектларни лойиҳалашга, инвестиция киритишга тайёр эканликларини маълум қилди.

Якунда вилоят ҳокимлиги делегациясининг 2022 йил январь ойида Туркияга ташрифи доирасида Анқарада BTC Yapi A.S компанияси вакиллари билан учрашув ташкил этилиб, янги лойиҳаларни бошлаш учун ҳамкорлик меморандуми имзоланишига келишиб олинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube